Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари · 49-билет, 20-савол

Аҳоли пунктларида қувиб ўтишда қандай огоҳлантириш ишораларидан фойдаланиш мумкин?

Жавоб вариантлари

  1. 1 ва 2
  2. Товушли ишоралардан
  3. Фараларнинг узоқни ёритувчи чироқларидан✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚнинг 8-боб. 48-банд 2 ва 3-хатбоши ва 49-бандига асосан: 48. Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
49. Қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга фара чироқларини ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.

«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш