Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари · 20-билет, 14-савол
Аҳоли пунктларида «Фалокат» тўхташ белгиси ёки милтилловчи қизил чироқ механик транспорт воситасидан камида қандай масофада қўйилиши керак?
Жавоб вариантлари
- 15 м✓ Тўғри жавоб
- 30 м
- 40 м
- 10 м
Изоҳ
ЙҲҚ 8-боби 51-бандига асосан: Транспорт воситаси тўсатдан тўхтаб қолганда, зудлик билан авария ёруғлик ишорасини ёқиш, агар у ишламаса, авария сабабли тўхташ белгисини дарҳол ўрнатиш керак. Авария сабабли тўхташ белгиси қуйидаги ҳолларда қўлланилади: Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда; тўхташ тақиқланган жойларда ва кўриниши чекланган жойларда мажбурий тўхтаганда; Ушбу белги бошқа ҳайдовчиларни хавфли вазият ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш имкони берадиган масофада ўрнатилиши керак. Бу масофа аҳоли пунктларида транспорт воситасидан 15 метр, аҳоли пунктларидан ташқаридаги жойларда эса 30 метрдан кам бўлмаслиги керак.
«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
- «Фалокат» ёруғлик ишоралари ёқилиши керак:
- Қайси расмда ҳайдовчи чапга бурилиш ҳақида огоҳлантириш ишорасини бермоқда?
- Қандай ҳолларда аҳоли пунктларида товуш мосламаларидан фойдаланишга рухсат этилади?
- Кўрсатилган белгилардан қайси бири йўлнинг кўриниш масофаси чекланган жойларда мажбуран тўхтаган транспорт воситаларини белгилаш учун қўлланилади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.