Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари · 29-билет, 5-савол

Қайси ҳолатларда аҳоли пунктларида товушли ишоралардан фойдаланиш мумкин?

Жавоб вариантлари

  1. Фақат зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун✓ Тўғри жавоб
  2. Фақат бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун
  3. Барча жавобларда кўрсатилган ҳолатларда

Изоҳ

ЙҲҚ 8-боби 48-банди: Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун. Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш