Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари · 48-билет, 6-савол
Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида Сиз қувиб ўтаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз?
Жавоб вариантлари
- Фақат товушли ишораларни қўллаб
- Фақат чироқларни ёқиб-ўчириш билан
- Санаб ўтилган барча усул билан ва уларни биргаликда қўллаш билан✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 49 бандига асосан, қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга фара чироқларини ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 48 бандига асосан, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Бурилиш кўрсаткичи билан берилаётган огоҳлантирувчи ишора қачон тўхтатилиши керак?
- Чап қўлни ёнга чўзиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш ишораси нимани билдиради?
- Мотоцикл ҳайдовчиси қўлини юқорига кўтариб нима ҳақида ахборот бераяпти?
- Қайси ҳолатларда аҳоли пунктларида товушли ишоралардан фойдаланиш мумкин?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.