«Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести
ЙҲҚ тестидаги «Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» мавзусига оид 22 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.
Мавзуни машқ қилиш
22 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади
Бу мавзу саволлари тестнинг 18 та билетида учрайди, улардан 0 тасида расм бор.
Мавзу саволлари
- Куннинг қоронғи вақтида сунъий ёритилмаган йўлларда ёки етарли кўринмаслик шароитида ёнмайдиган орқа габарит чироқлари билан тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига боришга рухсат бериладими?Тақиқланади
- Куннинг қоронғи вақтида йўлнинг ёритилган қисмида аҳоли яшаш жойларида ҳаракатланаётган механик транспорт воситасида қайси чироқлар ёқилган бўлиши керак?Фараларнинг яқинни ёритувчи чироқлари
- Куннинг қоронғу вақтида йўлнинг ёритилмаган қисмларида ҳаракатланаётганда механик транспорт воситасининг қайси чироқлари ёқилган бўлиши керак?Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлар
- Йўлнинг ёритилмаган қисмларида қоронғи вақтда тўхтаганда габарит чироқлари бузуқ бўлса:Транспорт воситасини йўлдан ташқарига чиқариш, агар бунинг иложи бўлмаса мазкур қоидалар талабларига биноан уни белгилаш лозим
- Орқа томондаги туманга қарши чироқлар қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин:Фақат етарли кўринмайдиган шароитларда
- Ҳайдовчи кўзи қамашган тақдирда қуйидагиларни бажариши шарт:Фалокат ёруғлик ишораларини ёқиши ва ҳаракат тасмасини ўзгартирмаган ҳолда тезликни камайтириши ва тўхташи
- Транспорт воситалари сунъий ёритилган туннелда ҳаракатланаётганда қандай ёритиш чироқлари ёқилиши керак?Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлар
- Туманга қарши чироқлардан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?Санаб ўтилган барча ҳолларда
- Ҳайдовчи, бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштириши мумкин бўлган узоқни ёритувчи чироқни яқинни ёритувчига қачон алмаштириши керак?Рўпарадаги транспорт воситасига 150 м қолганда, шунингдек кўпроқ масофада ҳам, агар рўпарадаги транспорт воситасининг ҳайдовчиси фаралар чироғини…
- Прожектор-фарадан фойдаланишга рухсат этилади:Фақат аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида рўпарадан келаётган транспорт воситалари бўлмаганда
- Автобусларда болалар гуруҳини ташкилий равишда ташишда қандай ҳолларда куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқиб қўйилиши керак?Ташиш амалга оширилаётган барча ҳолларда
- Сунъий ёритилган туннелларда ҳаракатланаётганда қоидалар ҳайдовчига қандай мажбурият юклайди?Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқларини ёқиш
- Автопоезднинг белгиси қандай ҳолда ёқилган бўлиши керак?Автопоезд ҳаракат қилганда, шунингдек, қоронғи вақтида тўхтаганда ва тўхтаб турганида
- Қоидаларнинг қандай ҳолларида туманга қарши орқа чироқларни қўллашга рухсат берилади?Етарлича кўринмайдиган шароитда қўллаш мумкин
- Туманга қарши чироқлар ва орқа туманга қарши чироқлар бирга ёқилиши мумкин?Етарлича кўринмаслик шароитида
- Куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:Барча санаб ўтилган ҳолларда
- Куннинг қоронғи вақтида аҳоли пунктларида йўлнинг ёритилган қисмида Сиз қандай ташқи ёритиш чироқларидан фойдаланишингиз керак?Яқинни ёритувчи чироқлардан
- Қайси ҳолларда Сизга ҳаракатни давом эттириш тақиқланади, ҳатто таъмирлаш устахонасига ҳам, агарда фаралар ва орқа габарит чироқлар носоз бўлса?Ҳар икки санаб ўтилган ҳолда
- Туман шароитида, агар кўриниш масофаси 300 метрдан кам бўлса кундузги чироқларни ёқиш етарлими?Етарли эмас
- Туманга қарши чироқларни қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёритувчи чироқлар билан бирга қўллаш мумкинми?Ҳа
- Туманга қарши олд чироқларни қоронғи вақтда, йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан бирга қўллаш мумкинми?Мумкин
- Олд чироқлар ва орқа габарит чироқлари ишламаётган транспорт воситаси ҳаракатини давом эттириши тақиқланади:Барча жавобларда кўрсатилган ҳолатларда
Мавзу учун керакли ЙҲҚ бандлари
Шу мавзудаги саволлар изоҳларида энг кўп тилга олинадиган бандлар:
«Светофор ва ишоралар» бўлимидаги бошқа мавзулар
Кўп бериладиган саволлар
«Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» мавзусида нечта савол бор?
ЙҲҚ тестида «Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» мавзусига 22 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.
«Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?
«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.