Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари · 28-билет, 1-савол
Қайси ҳолатда сиз мажбурий тўхташни амалга оширасиз?
Жавоб вариантлари
- Техник носозлик туфайли йўлнинг ҳаракат қисмида.✓ Тўғри жавоб
- Пиёдалар ўтиш жойи олдида пиёдаларга йўл бериш учун тўхтаб
- Ҳар икки санаб ўтилган ҳолда
Изоҳ
ЙҲҚ 1-боби 6-банди 11-атамага мувофиқ, мажбурий тўхташ – техник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатиш. Ҳайдовчининг ушбу хатти-ҳаракати охирги зарур чора бўлиб, қоидабузарлик деб эътироф этилмайди.
«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида Сиз қувиб ўтаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз? (46-билет, 1-савол)
- Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида Сиз қувиб ўтаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз? (48-билет, 6-савол)
- Бурилиш кўрсаткичи билан берилаётган огоҳлантирувчи ишора қачон тўхтатилиши керак?
- Чап қўлни ёнга чўзиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш ишораси нимани билдиради?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.