Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари · 36-билет, 15-савол
Қайси ҳолда қоидалар огоҳлантириш ишорасини беришни талаб қилмайди?
Жавоб вариантлари
- Қўшни ҳаракат бўлагига ўтиш олдидан.
- Қатнов қисмининг чеккасида тўхташ олдидан
- «Хавфли бурилиш» белгиси билан белгиланган йўлнинг эгри бурилиш жойи олдидан.✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 67-бандига мувофиқ:
Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан, қайта сафланишдан (бўлакка ўтишдан), бурилишдан (қайрилиб олишдан) ва тўхташдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишоралари (поворотниклар) орқали огоҳлантириш ишорасини бериши шарт.
«Хавфли бурилиш» (1.11.1, 1.11.2, 1.12.1, 1.12.2) огоҳлантирувчи белгилари билан белгиланган йўлнинг эгри жойларида ҳайдовчи ўз ҳаракат бўлагини ўзгартирмасдан, йўлнинг ўзини йўналиши бўйлаб кетаётган бўлса, манёвр бажарилмаётганлиги сабабли огоҳлантириш ишорасини (поворотникни) ёқиш талаб этилмайди.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар
- Кундузги вақтда яқинни ёритувчи фара чироғини ёқиш огоҳлантириш ишораси бўладими?
- Қайси ишоралар огоҳлантирувчи ҳисобланади?
- Огоҳлантириш ишорасини бериш ҳайдовчига биринчи ҳаракатланиш хуқуқини берадими?
- Ҳайдовчи аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлда қувиб ўтилаётган ҳайдовчининг эътиборини жалб этиш учун фаралар чироқларини ўчириб ёқиш ва товуш ишораси беришни қўллаб тўғри қилдими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.



