Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари · 46-билет, 1-савол

Куннинг ёруғ вақтида аҳоли пунктларидан ташқарида Сиз қувиб ўтаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини қандай жалб қиласиз?

Жавоб вариантлари

  1. Фақат товуш ишораси билан
  2. Санаб ўтилган барча усул билан ва уларни бирга қўллаш билан✓ Тўғри жавоб
  3. Фақат ёруғлик фараларини қисқа-қисқа ёқиб ўчириш билан

Изоҳ

Йўл ҳаракати қоидаларининг 49 бандига асосан, қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга фара чироқларини ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 48 бандига асосан, товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

«Огоҳлантирувчи ва авария ишоралари» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш