«Транспорт воситаларини шатакка олиш» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести

ЙҲҚ тестидаги «Транспорт воситаларини шатакка олиш» мавзусига оид 29 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.

Мавзуни машқ қилиш

29 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади

Мавзуни машқ қилиш

Бу мавзу саволлари тестнинг 24 та билетида учрайди, улардан 1 тасида расм бор.

Мавзу саволлари

  1. Қаттиқ улагич транспорт воситалари орасида қанчадан ортиқ бўлмаган масофани таъминлаши керак?4 м
  2. Шатакка олинган автомобилда одамларни ташишга рухсат этиладими?Енгил автомобилда рухсат этилади
  3. Қандай ҳолларда ҳайдовчиси бўлмаган транспорт воситаларини шатакка олиш мумкин?Қаттиқ улагичнинг тузилиши шатакка олинган транспорт воситаларининг шатакка олган транспорт воситалари изидан ҳаракатланишини таъминлаганда
  4. Қоидаларга кўра шатакка олиш вақтида бир-бирига уланган механик транспорт воситалари таркибининг қандай умумий узунлигига йўл қўйилади?20 м
  5. Шатакка олиш тақиқланади?Ён кажаваси йўқ мотоциклларни
  6. Қисман ортиш усули билан автомобилни шатакка олишда йўловчилар қаерда бўлишлари мумкин?Шатакка олувчи автомобилнинг кабинасида
  7. Қайси жавобда шатакка олинган транспорт воситасидаги ёритиш асбобларини ёқишнинг тўғри ҳолати кўрсатилган?Авария ёруғлик ишоралари, у носоз бўлганда ёки бўлмаган ҳолларда унинг орқа томонига авария сабабли тўхташ белгиси ўрнатилиши керак
  8. Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинганда, юк автомобилининг юкхонасида одамларни ташишга рухсат бериладими?Фақат шатакка олган автомобиль юкхонасида рухсат берилади
  9. Шатакка олинган механик транспорт воситасида қандай ташқи ёритиш чироқлари ёқилган бўлиши керак?Фалокат ёруғлик ишоралари
  10. Бошқарув қурилмаси носоз механик транспорт воситаси шатакка олиниши керак:Қисман ортиш усули билан
  11. Яхмалак бўлганда шатакка олишга рухсат этиладими?Фақат қаттиқ улагичда рухсат этилади
  12. Эгилувчан ёки қаттиқ улагичда шатакка олинган механик транспорт воситасида одамлар ташишга рухсат этиладими?Юк автомобили кабинасида ва енгил автомобилда рухсат этилади
  13. Мазкур шароитда шатакка олишни амалга оширилишнинг йўл қўйилган энг юқори тезлиги қандай?50 км/соат
  14. Эгилувчан улагичда шатакка олганда транспорт воситалари орасидаги масофа қандай бўлиши керак?4-6 м
  15. Шатакка олиш қандай ҳолларда тақиқланган?Яхмалакда эгилувчан улагичда
  16. Мотоциклларни шатакка олишга рухсат этиладими?Ён кажавали мотоциклларга рухсат этилади
  17. Механик транспорт воситаси шатакка олинганда эгилувчан улагич қандай белгиланиши керак?Қизил ва оқ рангли чизиқлар туширилган, ёруғлик қайтарадиган юзали, байроқчалар ёки тахтачалар билан
  18. Тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасини шатакка олиш мумкинми?Агар шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олинувчи транспорт воситаси вазнидан икки баробар ортиқ бўлса, қаттиқ улагич ёрдамида…
  19. Мопедларни шатакка олишга рухсат этиладими?Тақиқланади
  20. Санаб ўтилган қайси ҳолларда эгилувчан улагичда шатакка олиш тақиқланади?Йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда
  21. Транспорт воситалари қаттиқ улагичда шатакка олинганда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари орасидаги масофа қанча бўлиши керак?4 метрдан ошмаслиги
  22. Шатакка олинган автомобилни фалокат ёруғлик ишоралари носоз бўлганда транспорт воситаси қандай белгиланиши керак?Шатакка олинган транспорт воситаси орқа томонига фалокат сабабли тўхташ белгисини ўрнатиш
  23. Тормоз тизими ишламайдиган автомобилнинг вазни сизнинг автомобилингиз вазнини ярмидан ортиқ бўлса, уни шатакка олишингизга рухсат этиладими?Рухсат этилмайди
  24. Носоз транспорт воситасини шатакка олган енгил автомобил салонида одам ташишга рухсат этиладими?Рухсат этилади
  25. Қаттиқ улагичда шатакка олинган автобусда ёки троллейбусда одам ташишга рухсат этиладими?Тақиқланади
  26. Санаб ўтилган қайси ҳолларда эгилувчан улагичда шатакка олиш тақиқланади?Фақат сирпанчиқда
  27. Шатакка олинган автобусда одам ташишга рухсат бериладими?Тақиқланади
  28. Механик транспорт воситаларини шатакка олишда эгилувчан улагичга камида нечта огоҳлантирувчи қурилма ўрнатилади?Камида иккита
  29. Қаттиқ улагичда шатакка олишда транспорт воситалари орасидаги масофа қанча бўлганда ҳаракатланиши мумкин?3 м

Мавзу учун керакли ЙҲҚ бандлари

Шу мавзудаги саволлар изоҳларида энг кўп тилга олинадиган бандлар:

«Махсус ҳолатлар» бўлимидаги бошқа мавзулар

Кўп бериладиган саволлар

«Транспорт воситаларини шатакка олиш» мавзусида нечта савол бор?

ЙҲҚ тестида «Транспорт воситаларини шатакка олиш» мавзусига 29 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.

«Транспорт воситаларини шатакка олиш» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?

«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.

Қўнғироқ қилиш