«Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести

ЙҲҚ тестидаги «Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой» мавзусига оид 26 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.

Мавзуни машқ қилиш

26 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади

Мавзуни машқ қилиш

Бу мавзу саволлари тестнинг 20 та билетида учрайди, улардан 13 тасида расм бор.

Мавзу саволлари

  1. Белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланаётган йўналишли транспорт воситаларининг ҳайдовчилари пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида оқ хасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёдаларни ўтказиб юборишлари керакми?Барча ҳолларда ўтказиб юборишлари керак
  2. Олдида транспорт воситаси тўхтаб турган тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашиб келмоқдасиз, Сиз нима қилишингиз керак?Ҳаракатни давом эттириш, лекин тўхтаб турган транспорт воситаси олдида пиёдалар йўқлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда
  3. Суратдаги тасвирланган ҳолатда ҳайдовчи нима қилиши лозим?Бекатда (йўл ўртасида) турган бир хил йўналишдаги трамвайга бораётган ёки ундан келаётган пиёдаларга йўл бериш
  4. Йўлнинг ўртасида жойлашган бекатда тўхтаган йўлакай йўналишли трамвай ёнидан ўтаётганда ҳайдовчи нима қилиши керак?Тўхтаб турган трамвайга кетаётган ёки ундан тушаётган йўловчиларга йўл бериши керак
  5. Ҳайдовчилардан қайси бири тўхташга мажбур?Енгил автомобиль ҳайдовчиси
  6. Жиҳозланган бекатлари бўлмаган трамвай тўхташ жойларида унга чиқиш учун пиёдаларга қачон қатнов қисмига чиқишга рухсат этилади?Трамвай тўла тўхтагандан сўнг
  7. Йўл ўртасидаги тўхташ жойида тўхтаган шу йўналишдаги трамвайга яқинлашиб қолган ҳайдовчи нима қилиши керак?Йўл ўртасидаги тўхташ жойида турган шу йўналишдаги трамвайга келаётган ёки ундан узоқлашаётган пиёдаларга йўл бериши
  8. Транспорт воситасининг ҳайдовчиси, агар светофорнинг рухсат этувчи ёритгичи ёқилса-ю, ҳаракат йўналишининг қатнов қисмидан ўтишга улгурмаган пиёдалар бўлса, нима қилиши керак?Мазкур йўналишнинг қатнов қисмидан пиёдаларнинг ўтиб олишига имкон бериши
  9. Бундай вазиятда ҳайдовчи нима қилиши керак?Қатнов қисмидан ўтаётган болаларга йўл бериши
  10. Ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёдаларни ўтказиб юбориши керакми?Барча ҳолларда ўтказиб юбориши керак, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойлардан ташқарида ҳам
  11. Қизил автомобилнинг ҳайдовчисига шу вазиятда пиёдалар ўтиш жойи орқали ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этиладими?Тақиқланади
  12. Агар пиёдалар ўтиш жойларидан кейин тирбандлик пайдо бўлса ҳайдовчи қаерда тўхташи керак?Бевосита пиёдалар ўтиш жойи олдида
  13. Расмда кўрсатилган вазиятда қизил автомобил ҳайдовчиси ҳаракатни давом эттириш керакми?Ҳа
  14. Автобус ҳайдовчисига бу жойда одам туширишга рухсат этиладими?Тақиқланади
  15. Турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар:Бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл бериши керак
  16. Турар жой даҳаларида қандай ҳаракатлар тақиқланган?Барча санаб ўтилган ҳолларда
  17. Пиёдалар турар жой даҳасида қаерда ҳаракатланишлари мумкин?Тратуарда, ҳамда қатнов қисмида
  18. Пиёдаларга қатнов қисмидан кесиб ўтишга рухсат этиладими?Тақиқланади
  19. Мазкур белги билан белгиланган ҳудудда қандай чекланишлар киритилган?Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш
  20. Ушбу ҳолатда кўк автомобил ҳайдовчиси кимга йўл бериши лозим?Ҳеч кимга
  21. Қуйидаги ҳолатда ҳайдовчи пиёдаларга йўл бериши лозимми?Ҳа
  22. Турар жой даҳаларида пиёдалар йўлнинг қайси қисмида ҳаракатланишлари керак?Тротуардан ёки қатнов қисмидан
  23. Турар жой даҳасидан йўлга чиқишда йўл бериш зарур?Барча транспорт воситаларига
  24. Тирбандлик сабабли тўхтаб турган қайси автомобиль қоидани бузмаяпти?Қизил автомобиль
  25. Кўрсатилган ҳолатда автомобиль ҳайдовчисига орқага ҳаракатланишга рухсат этиладими?Тақиқланади
  26. Расмда кўрсатилган вазиятда автомобиль ҳайдовчиси ҳаракатни давом эттириши мумкинми?Ҳа

Мавзу учун керакли ЙҲҚ бандлари

Шу мавзудаги саволлар изоҳларида энг кўп тилга олинадиган бандлар:

«Махсус ҳолатлар» бўлимидаги бошқа мавзулар

Кўп бериладиган саволлар

«Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой» мавзусида нечта савол бор?

ЙҲҚ тестида «Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой» мавзусига 26 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.

«Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?

«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.

Қўнғироқ қилиш