«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести

ЙҲҚ тестидаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш» мавзусига оид 21 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.

Мавзуни машқ қилиш

21 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади

Мавзуни машқ қилиш

Бу мавзу саволлари тестнинг 18 та билетида учрайди, улардан 11 тасида расм бор.

Мавзу саволлари

  1. Бошқаришни ўргатишдаги транспорт воситаси қандай жиҳозланган бўлиши керак?Санаб ўтилган барча жиҳозлар ва белгилар билан
  2. Бундай таниқлик белгиси билан белгиланадиган транспорт воситаси:Узунлиги юк билан ёки юксиз 20 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаси
  3. Механик транспорт воситалари ва унинг тиркамаларининг эгалари техник ҳолатидан қатъий назар; харид қилган (олган) пайтдан бошлаб шу муддат мобайнида ДЙҲХ хизматида рўйхатдан ўтказишлари керак:10 кун
  4. Транспорт воситаларидан фойдаланиш ва техник ҳолатига жавобгар мансабдор шахслар мажбур:Барча санаб ўтилганларни бажаришга
  5. Қайси ҳолларда автомобиллар шундай таниқлик белгилари билан белгиланади?Кар-соқов ёки кар ҳайдовчилар бошқараётганда
  6. Транспорт воситалари ушбу таниқлик белгилари билан белгиланади:Ногирон бошқараётган
  7. Транспорт воситаси ушбу таниқлик белгиси билан белгиланади:Хавфли юклар ташиётган
  8. Куннинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитларда йўлда қолдирилган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилмалар ва ҳоказолар белгиланиши керак:Барча санаб ўтилган ҳоллар бажарилиши керак
  9. Кўрсатилган белгилардан қай бири автопоездни билдириш учун ўрнатилади?Ҳар икки белги
  10. Мазкур таниқлик белгиси нимани билдиради?Механик транспорт воситасида тишли турумланган (шиплар) шиналар ўрнатилганини
  11. Автомобилга ўрнатилган бу таниқлик белги нимани билдиради?Автомобил шифокор ҳайдовчига тегишли эканини
  12. N2, N3; О3; О4; М2; М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа деворига ёзилиши керак?Яхши кўринадиган рақам белгиси
  13. Болаларни ташишда транспорт воситаси қайси таниқлик белгиси билан белгиланади?3
  14. Қоида бўйича неча ёшдан бошлаб енгил автомобилни бошқаришга рухсат этилади?18 ёшдан
  15. Ким ўқув ташкилотларида автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш ҳуқуқига эга?Бошқаришни ўргатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлган ҳайдашни ўргатувчи инструктор
  16. Транспорт воситасини бошқаришни ўргатаётган шахс ҳайдовчи ҳисобланадими?Ҳа
  17. Бу таниқлик белгиси ўрнатилади:Ҳайдовчи стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситалари
  18. Транспорт воситаларини бошқаришни дастлабки ўргатиш (бошланғич машғулот) қаерда амалга оширилади?Ёпиқ майдончаларда ёки автодромларда
  19. Ўқув муддати якунида “А” тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун неча ёшга тўлган шахсларга имтиҳонлар топширишга рухсат этилади?16 ёшга
  20. Рулда ўрганувчи бўлса, қайси томонга ҳаракатланишга рухсат берилади?Ўнгга, чапга ва қайрилиш
  21. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашЙўл транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият

Мавзу учун керакли ЙҲҚ бандлари

Шу мавзудаги саволлар изоҳларида энг кўп тилга олинадиган бандлар:

«Махсус ҳолатлар» бўлимидаги бошқа мавзулар

Кўп бериладиган саволлар

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш» мавзусида нечта савол бор?

ЙҲҚ тестида «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш» мавзусига 21 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?

«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.

Қўнғироқ қилиш