Транспорт воситаларини шатакка олиш · 12-билет, 1-савол

Қисман ортиш усули билан автомобилни шатакка олишда йўловчилар қаерда бўлишлари мумкин?

Жавоб вариантлари

  1. Шатакка олувчи автомобилнинг кабинасида✓ Тўғри жавоб
  2. Шатакка олувчи автомобилнинг кузовида
  3. Ҳар икки автомобилнинг кабинасида
  4. Шатакка олинган автомобилнинг кабинасида

Изоҳ

ЙҲҚ 24 – боби 143 – бандига асосан: Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш, қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.
Шунга кўра, йўловчилар қисман ортиш йўли билан шатакка олиш ёрдамида шатакка олган автомобилнинг кабинасида бўлишлари мумкин.

«Транспорт воситаларини шатакка олиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш