Транспорт воситаларини шатакка олиш · 40-билет, 17-савол
Механик транспорт воситаси шатакка олинганда эгилувчан улагич қандай белгиланиши керак?
Жавоб вариантлари
- Транспорт воситаси орқасига мустаҳкамланган фалокат тўхташ белгиси билан белгиланиши керак
- Қизил ва оқ рангли чизиқлар туширилган, ёруғлик қайтарадиган юзали, байроқчалар ёки тахтачалар билан✓ Тўғри жавоб
- Транспорт воситаси олди томони оқ рангли, орқаси қизил рангли фонарлар билан белгиланиши керак
Изоҳ
ЙҲҚ 24-боби 144-бандига асосан: Эгилувчан улагич билан шатакка олишда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари ўртасидаги масофа 4-6 метр оралиғида бўлиши, қаттиқ улагич билан шатакка олишда эса 4 метрдан кўп бўлмаслиги керак. ЙҲҚнинг 177-бандида кўрсатилганидек, оқ ва қизил рангдаги чизиқли байроқча ёки тахтакач билан белгиланади.
«Транспорт воситаларини шатакка олиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасини шатакка олиш мумкинми?
- Мопедларни шатакка олишга рухсат этиладими?
- Санаб ўтилган қайси ҳолларда эгилувчан улагичда шатакка олиш тақиқланади?
- Транспорт воситалари қаттиқ улагичда шатакка олинганда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари орасидаги масофа қанча бўлиши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.