Транспорт воситаларини шатакка олиш · 25-билет, 11-савол
Тормоз тизими ишламайдиган автомобилнинг вазни сизнинг автомобилингиз вазнини ярмидан ортиқ бўлса, уни шатакка олишингизга рухсат этиладими?
Жавоб вариантлари
- Рухсат этилади
- Фақат 30 км/соат тезликда рухсат этилади
- Рухсат этилмайди✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 24-боби 145 - бандига мувофиқ, ишчи тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазнининг ярмидан ортиқ бўлса (ҳақиқий вазни кам бўлган бундай транспорт воситасини фақат қаттиқ улагич ёрдамида ёки қисман ортиш усули билан шатакка олишга йўл қўйилади) шатакка олиш тақиқланади.
«Транспорт воситаларини шатакка олиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Носоз транспорт воситасини шатакка олган енгил автомобил салонида одам ташишга рухсат этиладими?
- Қаттиқ улагичда шатакка олинган автобусда ёки троллейбусда одам ташишга рухсат этиладими?
- Санаб ўтилган қайси ҳолларда эгилувчан улагичда шатакка олиш тақиқланади?
- Шатакка олинган автобусда одам ташишга рухсат бериладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.