Транспорт воситаларини шатакка олиш · 27-билет, 1-савол

Қандай ҳолларда ҳайдовчиси бўлмаган транспорт воситаларини шатакка олиш мумкин?

Жавоб вариантлари

  1. Эгилувчан ёки қаттиқ улагичда шатакка олишда
  2. Барча ҳолларда
  3. Қаттиқ улагичда шатакка олишда
  4. Қаттиқ улагичнинг тузилиши шатакка олинган транспорт воситаларининг шатакка олган транспорт воситалари изидан ҳаракатланишини таъминлаганда✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 24-боби 142-бандига мувофиқ, қаттиқ ёки эгилувчан улагич билан шатакка олиш шатакка олинган транспорт воситасининг рул бошқарувида ҳайдовчи бўлгандагина амалга оширилиши керак. Тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланганда қаттиқ улагичнинг конструкцияси шатакка олинган транспорт воситасини шатакка олган транспорт воситасининг изидан ҳаракатланишини таъминлайдиган ҳоллар бундан мустасно.

«Транспорт воситаларини шатакка олиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш