«Одам ва юк ташиш» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести
ЙҲҚ тестидаги «Одам ва юк ташиш» мавзусига оид 39 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.
Мавзуни машқ қилиш
39 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади
Бу мавзу саволлари тестнинг 31 та билетида учрайди, улардан 5 тасида расм бор.
Мавзу саволлари
- Юк автомобилининг юкхонасида қанча миқдорда одамларни ташишга рухсат берилади?Ташилаётган одамлар сони ўтириш учун жиҳозланган ўринлар миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак
- Юк тиркамасида одам ташишга рухсат этиладими?Тақиқланади
- 12 ёшга етмаган болаларни транспорт воситасининг олдинги ўриндиғида ташишга рухсат этиладими?Болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилган бўлса рухсат этилади
- Болаларни ташкилий ташишда қандай талаблар қўйилади?Барча санаб ўтилган талаблар
- Одамларни ташишга мослаштирилмаган юк автомобили юкхонасида одам ташишга рухсат этиладими?Фақат юкни кузатиб борувчи шахсларга шу шарт биланки, улар бортларидан пастда жойлашган ўтирадиган жой билан таъминланган бўлсалар рухсат этилади
- Енгил автомобилларнинг олдинги ўриндиғида болаларни ташишга рухсат этиладими?12 ёш ва ундан катта бўлган болаларни ташишга рухсат этилади
- Ён кажаваси бўлмаган мотоциклда болаларни ташишга рухсат этиладими?12 ёшга тўлган ва ундан катта болаларга рухсат этилади
- Фургон юкхонада одамларни ташишга рухсат этиладими?Агар уларнинг тузилиши одамларни ташишга мослаштирилган бўлса, рухсат этилади
- Ҳаракатни бошлашдан аввал шаҳарлараро автобус ҳайдовчилари нима қилишлари керак?Йўловчиларга ҳалокат бўлганда чиқиш жойларидан фойдаланиш ҳақида тушунтириш
- Йўловчи ташишга мўлжалланмаган юк автомобилида юкни кузатиб борувчи ёки қабул қилиб олувчи шахсларнинг ташилишига рухсат бериладими?Агар борт баландлигидан пастда жойлашган қулай ўриндиқ бўлса рухсат берилади
- Шатакка олинган енгил автомобилда йўловчиларни ташиш мумкинми?Эгилувчи ва қаттиқ улагичда рухсат этилади
- Юк автомобилининг юкхонасида 8 нафардан кўп одамларни ташиш қайси ҳайдовчиларга рухсат берилади?«D» ва «С» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ва шу тоифадаги транспорт воситаларидан бирини 3 йилдан ортиқ бошқарган…
- Юк автомобили кузовида йўловчилар ташишда, уларнинг сони нима билан белгиланади?Жиҳозланган ўриндиқларнинг сони билан
- Енгил автомобилнинг олдинги ўриндиғида болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган бўлса, уларни ташиш қайси ёшдан рухсат этилади?12 ёш
- Қаттиқ ёки эгилувчан улагичда шатакка олган юк автомобилининг кузовида одам ташишга рухсат этиладими?Рухсат этилади
- Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юкхонасига ўрнатилган ўриндиқлар, юкхонаси пастки қисмидан қанча баландликда маҳкамланган бўлиши керак?0.3 - 0,5 метр
- Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобилининг юк хонаси бортининг баландлиги:1,3 метрдан кам бўлмаслиги керак
- Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юк хонаси бордлари баландлиги:1,3 метрдан кам бўлмаслиги керак
- Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юкхонасига ўрнатилган ўриндиқлар, юкхона пастги қисмидан қанча баландликда махкамланган бўлиши керак?0,3-0,5 метр
- Одамларни қуйидаги ҳолларда ташишга рухсат этилади:Барча ҳолларда ташиш тақиқланади
- Юк транспорт воситасига шундай жойлаштирилиши керакки, у:Шовқин ҳосил қилмаслиги, чанг кўтармаслиги ва атроф-муҳитни ифлос қилмаслиги керак
- Бир тиркамали автопоезднинг қандай энг катта узунлигида ДЙҲХХ рухсатисиз ҳаракатланишга йўл қўйилади?20 м
- Юк ташиш тақиқланади, агар:Ташилаётган юк вазни шу транспорт воситаси учун ишлаб чиқарган корхона белгилаган катталикдан ортиқ бўлса
- Кундузги вақтда транспортнинг олд ёки орқа томонига 1 метрдан ортиқ чиқиб турган юк қандай белгиланади?«Катта ўлчамли юк» диагонали бўйича қизил ва оқ чизиқлари бўлган тахтача ёки байроқчалар билан
- Ташилаётган юк ДЙҲХ хизматининг рухсатисиз транспорт воситаси ўлчамларининг орқа нуқтасидан энг катта миқдорда қандай чиқиб туриши мумкин?2,0 м
- Давлат ЙҲХ хизматининг рухсатисиз транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз қандай юқори ўлчамдаги баландлик билан ҳаракатланишига йўл қўйилади?4,0 м
- Қандай ҳолатларда ташилаётган юк ишора тахтачалари ёки байроқчалар билан, куннинг қоронғи вақтида, етарли кўринмайдиган шароитларда эса ёруғлик қайтаргич ёки чироқлар билан белгиланади?Юк транспорт воситасининг ўлчамидан олдинда ёки орқада 1 м дан кўп чиқиб қолганда
- Давлат ЙҲХ хизмати рухсатисиз транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз ҳаракатланишига қандай юқори максимал кенгликда йўл қўйилади?2,55 м
- Ташиладиган юк вазнини ва ўқлар бўйича тушадиган оғирликни тақсимлашни ким тартибга солиб туради?Мазкур транспорт воситасини тайёрловчи-корхона
- «Газель» юк автомобилининг юк билан баландлиги йўл устидан 3,8 м бўлса, уни ташиш мумкинми?Рухсат берилади
- Юк транспорт воситасининг ўлчамларидан чиқиб турса, куннинг қоронғи вақтида ва етарли кўринмайдиган шароитда қандай белгиланади?«Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши, қўшимча равишда олдига оқ, орқасига эса қизил чироқлар ёки ёруғлик қайтаргич билан
- Қайси расмдаги автомобил ҳайдовчиси юк ташиш қоидасини бузаяпти?А
- Куннинг ёруғ вақтида ҳаракатланаётган қайси расмдаги автомобил ҳайдовчиси юк ташиш қоидасини бузаяпти?Ҳеч ким бузмаяпти
- Қайси расмдаги автомобил ҳайдовчиси юк ташиш қоидасини бузаяпти?A ва В
- Енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилган юкхонасида юкнинг баландлиги (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) неча метрдан ошмаслиги керак?1,0 метр
- Енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилган юкхонасида юк ташишдан, юкнинг узунлиги автомобилнинг габаритидан неча метрдан ошмаса ташишга йўл қўйилади?0,5 метр
- Автомобилда болаларни ҳимоя қилиш тизимини жойлаштириш учун қайси жой энг хавфсиз ҳисобланади?Орқа ўрта ўриндиқ
- Велосипедларда юк ташилганда габаритидан бўйига ва энига қанчадан ортиқ чиқиб турса, юк ташиш тақиқланади?0.5 м
- Енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилган юкхонасидаги ушбу юк транспорт воситасининг габаритларидан олди ва орқасига неча метргача чиқиб туришига рухсат этилади?0,5 м
Мавзу учун керакли ЙҲҚ бандлари
Шу мавзудаги саволлар изоҳларида энг кўп тилга олинадиган бандлар:
«Махсус ҳолатлар» бўлимидаги бошқа мавзулар
Кўп бериладиган саволлар
«Одам ва юк ташиш» мавзусида нечта савол бор?
ЙҲҚ тестида «Одам ва юк ташиш» мавзусига 39 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.
«Одам ва юк ташиш» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?
«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.