Транспорт воситаларини шатакка олиш · 16-билет, 12-савол
Шатакка олинган автомобилда одамларни ташишга рухсат этиладими?
Жавоб вариантлари
- Енгил автомобилда рухсат этилади✓ Тўғри жавоб
- Қаттиқ улагичда шатакка олинган юк автомобили юкхонасида рухсат этилади
- Автобусда рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 24-боби 143-бандига асосан: Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш, қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.
Қоидаларда шатакка олинган енгил автомобилда одамларни ташиш тақиқланмаган.
«Транспорт воситаларини шатакка олиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қандай ҳолларда ҳайдовчиси бўлмаган транспорт воситаларини шатакка олиш мумкин?
- Қоидаларга кўра шатакка олиш вақтида бир-бирига уланган механик транспорт воситалари таркибининг қандай умумий узунлигига йўл қўйилади?
- Шатакка олиш тақиқланади?
- Қисман ортиш усули билан автомобилни шатакка олишда йўловчилар қаерда бўлишлари мумкин?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.