«Темир йўл кесишмалари ва Автомагистраллар» мавзуси бўйича ЙҲҚ тести
ЙҲҚ тестидаги «Темир йўл кесишмалари ва Автомагистраллар» мавзусига оид 34 та савол: тўғри жавоблар ва изоҳлар билан. Изоҳни ўқиш учун саволни очинг ёки бутун мавзуни тренажёрда ечинг.
Мавзуни машқ қилиш
34 та савол кетма-кет · тўғри жавоб дарҳол кўринади
Бу мавзу саволлари тестнинг 26 та билетида учрайди, улардан 6 тасида расм бор.
Мавзу саволлари
- Светофорнинг тақиқловчи ишорасида ва шлагбаум очиқ бўлганда ҳайдовчи нима қилиши керак?Тўхташ чизиғи олдида, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси олдида, агар улар йўқ бўлса, шлагбаумгача 5 метрдан яқин бўлмаган масофада тўхташ
- Темир йўл кесишмаси олдида турган транспорт воситаларини қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб айланиб ўтишга рухсат этиладими?Тақиқланади
- Темир йўл кесишмасида умумий хатар ишораси сифатида қуйидаги ишоралар туркуми хизмат қилади:Битта узун ва учта қисқа товушли ишоралари
- Темир йўл изларини қаерда кесиб ўтишга рухсат берилади?Кесиб ўтиш учун белгилаб қўйилган жойларда
- Қуйидаги ҳолларнинг қайси бирида темир йўл кесишмасига кириш тақиқланади?Светофорнинг тақиқловчи ишорасида шлагбаум очиқ турган ҳолатда
- Қуйидагилар поездни тўхтатиш ишораси бўлиб хизмат қилади:Қўлни (кундузи-бир парча ёрқин мато ёки аниқ кўринадиган бир нарса билан, тунда- машъала ёки чироқ билан) гир айлантириш
- Хизмат вазифасини бажараётганда шлагбаумни ўзбошимчалик билан очишга ёки уни айланиб ўтишга рухсат этиладими?Тақиқланади
- Ҳайдовчи яқинлашиб келаётган поездни ўтказиб юбориши учун «Тўхташ» ётиқ чизиғи ёки «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгисидан қандай масофада тўхташи керак?Бевосита «Тўхташ» ётиқ чизиғи ёки белги олдида
- Шлагбаумни ўзбошимчалик билан очиш ёки айланиб ўтишга рухсат бериладими?Тақиқланади
- Темир йўл кесишмаси олдида тўхтагандан кейин ҳаракатни бошлашдан олдин ҳайдовчи:Яқинлашиб келаётган поезднинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак
- Навбатчининг ҳайдовчига қаратилган қайси ҳолати темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланишни тақиқловчи ишора ҳисобланади?Кўкрагини ёки орқасини ўгириб, таёқчани (қизил байроқни) бошидан юқори кўтариб туриши ёки қўлларини ёнига узатиб туриши
- Занжирли бўлган қишлоқ хўжалик, йўл қурилиши ва механик транспорт воситаларига темир йўл кесишмасидан ўтишга рухсат этиладими?Механик транспорт воситаларига юклаб олиб ўтишга рухсат этилади
- Секинюрар транспорт воситаларининг темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланишига фақат темир йўл бошлиғининг рухсати билан ҳаракат тезлиги қуйидагидан кам бўлганда йўл қўйилади8 км/соат
- Темир йўл кесишмасидан ўтишда ҳайдовчи нимага амал қилиши керак?Барча санаб ўтилган талабларга
- Кесишма орқали ҳаракатланиш ҳолларида ҳайдовчи тўхташ чизиғи 2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» йўл белгиси ёки светофор бўлмаганда, ўтиб кетаётган поездни ўтказиб юборишга қоида бўйича шлагбаумгача камида қанча масофа қолганида тўхташ керак?5 м
- Ушбу ҳолатда Сизга темир йўл кесишмасига чиқишга рухсат этиладими?Йўқ
- Автомагистралда қуйидагилар тақиқланади:Юқоридаги барча ҳолатлар
- Автомагистралда шатакка олишга рухсат бериладими?Исталган усулда рухсат этилган
- Автомагистралларда тўхташга рухсат этилганми?Тўхтаб туриш «Тўхтаб туриш жойи» ёки «Дам олиш жойи» белгиси қўйилган махсус майдончаларда рухсат этилади
- Автомагистралда бошқаришни ўрганиш:Тақиқланган
- Қаттиқ чарчоқ бошланишининг асосий ташқи аломатлари қандай?Кўз санчиб оғрийди, юз териси оқаради, уйқу босади
- «Автомагистрал» белгиси билан белгиланган йўлда пиёдаларнинг ҳаракатланишига рухсат этиладими?Тақиқланади
- Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан кам бўлган юк автомобилининг ҳайдовчисига автомагистралларда нима тақиқланган?Орқа билан ҳаракатланиш
- Автомагистралда ажратувчи бўлакнинг узилишларига киришга рухсат этиладими?Тақиқланади
- Бу белги билан белгиланган йўл қисмларида ажратувчи бўлакнинг узилиш жойида қайрилишга рухсат этиладими?Тақиқланади
- Автомагистралларда транспорт воситаларининг атайин тўхташи қайси жойларда рухсат этилган?Тўхтаб туриш учун «Тўхтаб туриш жойи» ёки «Дам олиш жойи» белгилари билан белгиланган махсус майдончаларда
- Транспорт воситаларининг тезлиги техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра 40 км/с дан кам бўлганда автомагистрал бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этиладими?Тақиқланади
- Кўрсатилган белгилардан қайсиниси орқага ҳаракатланишни тақиқлайди?1
- Автомагистралда тўхташга рухсат берилган5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларида
- Қайси транспорт воситаси ҳайдовчиси қоида бузиб ҳаракатланмоқда?Рухсат этилган тўла вазни 3 тонна бўлган юк автомобили ва мопед ҳайдовчиси
- Ҳайдовчи поездни ўтказиб юбориши учун тўғри тўхтаганми?Йўқ
- Юк автомобиллари автомагистралда четки чап қаторида ҳаракатланишга рухсат этиладими?Тақиқланади
- Қизил автомобиль ҳайдовчиси яқинлашиб келаётган поездни ўтказиб юбориш учун тўғри тўхтадими?Нотўғри тўхтади
- Автомагистралларда юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланишга рухсат этиладими?Тақиқланади.
Мавзу учун керакли ЙҲҚ бандлари
Шу мавзудаги саволлар изоҳларида энг кўп тилга олинадиган бандлар:
«Махсус ҳолатлар» бўлимидаги бошқа мавзулар
Кўп бериладиган саволлар
«Темир йўл кесишмалари ва Автомагистраллар» мавзусида нечта савол бор?
ЙҲҚ тестида «Темир йўл кесишмалари ва Автомагистраллар» мавзусига 34 та савол берилган. Ҳар бирининг тўғри жавоби ва изоҳи алоҳида саҳифада.
«Темир йўл кесишмалари ва Автомагистраллар» мавзусини қандай машқ қилиш мумкин?
«Мавзуни машқ қилиш» тугмасини босинг: саволлар тренажёрда кетма-кет очилади, тўғри жавоб дарҳол кўринади. Бепул ва рўйхатдан ўтмасдан.