Одам ва юк ташиш · 61-билет, 20-савол
Юк автомобилининг юкхонасида 8 нафардан кўп одамларни ташиш қайси ҳайдовчиларга рухсат берилади?
Жавоб вариантлари
- «D» ва «С» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ва шу тоифадаги транспорт воситаларидан бирини 3 йилдан ортиқ бошқарган ҳайдовчиларга✓ Тўғри жавоб
- «С» тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи гувоҳномаси бўлиб, шу автомобилда уч йиллик иш даврига эга бўлган ҳайдовчиларга
Изоҳ
ЙҲҚ 26-боби 152-бандига асосан: Юк автомобилининг юкхонасида одам ташиш “С” тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган, одамлар сони кабинадаги йўловчиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 8 нафардан ортиқ бўлганда эса, “С” ва “Д” тоифаларидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ва шу тоифага тааллуқли транспорт воситаларидан бирини 3 йилдан ортиқ бошқарган ҳайдовчилар томонидан амалга оширилиши керак. Ҳарбий ҳайдовчиларга юк автомобилларида одам ташишга рухсат бериш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
«Одам ва юк ташиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Юк автомобили кузовида йўловчилар ташишда, уларнинг сони нима билан белгиланади?
- Енгил автомобилнинг олдинги ўриндиғида болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган бўлса, уларни ташиш қайси ёшдан рухсат этилади?
- Қаттиқ ёки эгилувчан улагичда шатакка олган юк автомобилининг кузовида одам ташишга рухсат этиладими?
- Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юкхонасига ўрнатилган ўриндиқлар, юкхонаси пастки қисмидан қанча баландликда маҳкамланган бўлиши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.