Одам ва юк ташиш · 57-билет, 12-савол
Кундузги вақтда транспортнинг олд ёки орқа томонига 1 метрдан ортиқ чиқиб турган юк қандай белгиланади?
Жавоб вариантлари
- Оқ байроқчалар билан
- Қизил байроқчалар билан
- «Катта ўлчамли юк» диагонали бўйича қизил ва оқ чизиқлари бўлган тахтача ёки байроқчалар билан✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 27-боби 163-бандига асосан: Транспорт воситасининг габаритларидан олди ёки орқа томонга 1 метрдан, ён томонга габаритнинг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк “Катта ўлчамли юк” таниқлик белгиси билан белгиланиши, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олди оқ рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак.
«Одам ва юк ташиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Ташилаётган юк ДЙҲХ хизматининг рухсатисиз транспорт воситаси ўлчамларининг орқа нуқтасидан энг катта миқдорда қандай чиқиб туриши мумкин?
- Давлат ЙҲХ хизматининг рухсатисиз транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз қандай юқори ўлчамдаги баландлик билан ҳаракатланишига йўл қўйилади?
- Қандай ҳолатларда ташилаётган юк ишора тахтачалари ёки байроқчалар билан, куннинг қоронғи вақтида, етарли кўринмайдиган шароитларда эса ёруғлик қайтаргич ёки чироқлар билан белгиланади?
- Давлат ЙҲХ хизмати рухсатисиз транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз ҳаракатланишига қандай юқори максимал кенгликда йўл қўйилади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.