Одам ва юк ташиш · 6-билет, 9-савол

12 ёшга етмаган болаларни транспорт воситасининг олдинги ўриндиғида ташишга рухсат этиладими?

Жавоб вариантлари

  1. Фақат катта ёшдаги йўловчи ҳамроҳ бўлганида рухсат этилади
  2. Тақиқланади
  3. Болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилган бўлса рухсат этилади✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 26-боби 159-банди 5-хатбошига асосан: Одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутернинг орқа ўриндиғида, шунингдек, болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида.

«Одам ва юк ташиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш