Одам ва юк ташиш · 32-билет, 4-савол

«Газель» юк автомобилининг юк билан баландлиги йўл устидан 3,8 м бўлса, уни ташиш мумкинми?

Жавоб вариантлари

  1. Рухсат берилмайди
  2. Рухсат берилади, фақат йўналишларда осма кўприклар, осма йўл (эстакада) бўлмаса
  3. Рухсат берилади✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 27-боби 164-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юкларни ташишда габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда эни бўйича 2,55 (рефрижераторлар ва изотермик кузовлар учун - 2,6) метрдан ва баландлиги бўйича йўл сатҳидан 4 метрдан, узунлиги бўйича якка автотранспорт воситаси учун - 12 метрдан, тиркама учун - 12 метрдан, яримтиркамали автопоезд учун - 20 метрдан, тиркамали автопоезд учун - 20 метрдан ортиқ бўлган ёки юки транспорт воситасининг олди ва орқа нуқтасидан 2 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши белгиланган тартибда ДЙҲХХ билан келишилган бўлиши керак.

«Одам ва юк ташиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш