Одам ва юк ташиш · 31-билет, 18-савол
Қандай ҳолатларда ташилаётган юк ишора тахтачалари ёки байроқчалар билан, куннинг қоронғи вақтида, етарли кўринмайдиган шароитларда эса ёруғлик қайтаргич ёки чироқлар билан белгиланади?
Жавоб вариантлари
- Юк транспорт воситасининг ўлчамидан орқада 0,8 м чиқиб қолганда
- Юк транспорт воситасининг ўлчамидан олдинда ёки орқада 1 м дан кўп чиқиб қолганда✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 27-боби 163-бандига асосан: Транспорт воситасининг габаритларидан олд ёки орқа томонга бир метрдан, ён томонга габарит чироқларининг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк “Катта ўлчамли юк” таниқлик белгиси билан белгиланиши, қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олд оқ чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак.
«Одам ва юк ташиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Давлат ЙҲХ хизмати рухсатисиз транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз ҳаракатланишига қандай юқори максимал кенгликда йўл қўйилади?
- Ташиладиган юк вазнини ва ўқлар бўйича тушадиган оғирликни тақсимлашни ким тартибга солиб туради?
- «Газель» юк автомобилининг юк билан баландлиги йўл устидан 3,8 м бўлса, уни ташиш мумкинми?
- Юк транспорт воситасининг ўлчамларидан чиқиб турса, куннинг қоронғи вақтида ва етарли кўринмайдиган шароитда қандай белгиланади?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.