2.5 йўл белгиси «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган»

2.5 белгиси нимани англатади
Тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса — кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланишни тақиқлайди; ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан (7.13 бўлса — асосий йўлдан) келаётган транспортга йўл бериши шарт.
Қаерда ўрнатилади
Иккинчи даражали йўлда, чорраҳанинг бевосита олдида ўрнатилади. Аҳоли пунктидан ташқарида чорраҳадан олдин 2.4 белгиси 7.1.2 қўшимча белгиси билан қўйилиб, чорраҳагача масофа кўрсатилади.
Темир йўл кесишмаси ёки карантин маскани олдида ҳам ўрнатилиши мумкин — бундай ҳолда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса белги олдида тўхташи керак.
Ҳайдовчи нима қилиши керак
- Кесиб ўтиладиган йўлда транспорт бўлмаса ҳам тўхташ мажбурий — қисқа муддатга бўлса-да, тўлиқ тўхташ талаб этилади.
- Тўхташ жойи: 1.12 тўхташ чизиғи олдида; чизиқ бўлмаса — кесиб ўтиладиган қатнов қисми четида; темир йўл кесишмасида — белги олдида.
- Светофор ишлаётган чорраҳада 2.5 белгиси амал қилмайди.
Шу белгига оид тест саволлари
Тренажёрда шу белгига боғлиқ саволлар бор.
Светофорнинг тақиқловчи ишорасида ва шлагбаум очиқ бўлганда ҳайдовчи нима қилиши керак?
Тўғри жавоб: Тўхташ чизиғи олдида, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси олдида, агар улар йўқ бўлса, шлагбаумгача 5 метрдан яқин бўлмаган масофада тўхташ
14-билет, 10-саволни очишЙўлда «ТЎХТАШ» ёзуви кўринишидаги йўл чизиғи нимани билдиради?
Тўғри жавоб: Тўхташ чизиғи ва «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади» йўл белгиси ўрнатилган йўл қисмига яқинлашаётганлигини билдиради
4-билет, 17-саволни очишЧорраҳа олдида бу белги ўрнатилган бўлса, ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?
Тўғри жавоб: Кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериш учун, тўхташ чизиғида тўхтаб, у йўқ бўлса кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхташи
11-билет, 3-саволни очишТўғри жавоб: 5 м
12-билет, 4-саволни очишҚизил автомобиль ҳайдовчиси яқинлашиб келаётган поездни ўтказиб юбориш учун тўғри тўхтадими?
Тўғри жавоб: Нотўғри тўхтади
14-билет, 3-саволни очишМазкур чизиқ нима ҳақида огоҳлантиради?
Тўғри жавоб: «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини «Тўхташ» чизиғига яқинлашаётганлигини
16-билет, 5-саволни очишТўғри жавоб: Б
17-билет, 10-саволни очишТартибга солинмаган чорраҳада қайси белги албатта тўхташни талаб қилади?
Тўғри жавоб: Фақат B
20-билет, 4-саволни очиш





