12-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
12-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 12-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Қисман ортиш усули билан автомобилни шатакка олишда йўловчилар қаерда бўлишлари мумкин?
- Шатакка олувчи автомобилнинг кабинасида
- Шатакка олувчи автомобилнинг кузовида
- Ҳар икки автомобилнинг кабинасида
- Шатакка олинган автомобилнинг кабинасида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Шатакка олувчи автомобилнинг кабинасида
ЙҲҚ 24 – боби 143 – бандига асосан: Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш, қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.
Шунга кўра, йўловчилар қисман ортиш йўли билан шатакка олиш ёрдамида шатакка олган автомобилнинг кабинасида бўлишлари мумкин.
2-савол. Қайси расмда ҳайдовчи тўғри бурилмоқда?
- Чапдаги расмда
- Ўнгдаги расмда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Чапдаги расмда
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади;
пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
3-савол. Қаттиқ улагичда шатакка олинган автобусда ёки троллейбусда одам ташишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
Йўл ҳаракати қоидаларининг 143 бандига асосан, қаттиқ ёки эгилувчан улагич билан шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.
4-савол. Кесишма орқали ҳаракатланиш ҳолларида ҳайдовчи тўхташ чизиғи 2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» йўл белгиси ёки светофор бўлмаганда, ўтиб кетаётган поездни ўтказиб юборишга қоида бўйича шлагбаумгача камида қанча масофа қолганида тўхташ керак?
- 15 м
- 10 м
- 5 м
- 1 м
- 20 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 5 м
ЙҲҚ 18-боби 119-бандига асосан: Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.
5-савол. Қаттиқ чарчоқ бошланишининг асосий ташқи аломатлари қандай?
- Мушакларда ҳорғинлик сезилади, қулоқларда шовқин ғувиллайди, бош айланади, муздек ёпишқоқ тер чиқади
- Кўз санчиб оғрийди, юз териси оқаради, уйқу босади
- Юз ранги тўқ қизил тусга киради, қўл-оёқлар совийди, онги хиралашади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Кўз санчиб оғрийди, юз териси оқаради, уйқу босади
Ҳайдовчи толиқишининг ўзига хос аломатларига уйқу келиши, ланжлик ва диққатнинг пасайиши киради. Бу ҳолатда транспорт воситасини бошқариш хавфли бўлганлиги боис, тақиқланган.
6-савол. Автомобил ҳайдовчиси қайси йўналиш бўйича қоидани бузиб бурилмоқда?
- Ҳар икки йўналиш бўйича қоидани бузмоқда
- A
- B
- Ҳар икки йўналиш бўйича қоидани бузмаяпти
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳар икки йўналиш бўйича қоидани бузмоқда
ЙҲҚнинг 9-боб. 56-банд 1-хатбоши ҳамда ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.1 банди ва 44-хатбошига асосан: 56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини ва велосипедчилар учун бўлагининг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради; 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
7-савол. Юк транспорт воситасига шундай жойлаштирилиши керакки, у:
- Транспорт воситасининг орқа ўлчамидан 0,8 м дан ортиқ чиқиб турмаслиги керак
- Юкхона деворларидан баланд чиқмаслиги керак
- Шовқин ҳосил қилмаслиги, чанг кўтармаслиги ва атроф-муҳитни ифлос қилмаслиги керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Шовқин ҳосил қилмаслиги, чанг кўтармаслиги ва атроф-муҳитни ифлос қилмаслиги керак
Қуйидаги шартларга амал қилинганда юк ташишга йўл қўйилади: шовқин солмаса, чанг кўтармаса, йўлни ва атроф-муҳитни ифлос қилмаса, юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилган бўлса.
8-савол. Агар бирор-бир тўсиқ сабабли қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланиш қийин бўлса ким йўл бериши керак?
- Тўсиқ ўз томонида бўлган ҳайдовчи
- Тўсиқ бўлмаган томондаги ҳайдовчи
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тўсиқ ўз томонида бўлган ҳайдовчи
Йўл ҳаракати қоидаларининг 75 бандига асосан, агар бирор тўсиқ сабабли қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланиш қийин бўлса, тўсиқ ўз томонида бўлган ҳайдовчи йўл бериши керак.
9-савол. Қайси автомобилга қайрилиб олишга рухсат берилади?
- Кўк автомобилга
- Ҳар иккисига
- Ҳар икки автомобилга тақиқланади
- Сариқ автомобилга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳар икки автомобилга тақиқланади
ЙҲҚга 2-ИЛОВА 1.11 банди ва 49-хатбоши ҳамда 9-боб. 56-банд 1-хатбошига асосан: 1.11 — фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади; қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади;
1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.
56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
10-савол. Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида:
- Ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга
- Ҳаракатланаётган транспорт воситаларига нисбатан айланага кириб келаётган транспорт воситалари устунликка (имтиёзга) эга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга
Йўл ҳаракати қоидаларининг 98 банди 3 хатбошига асосан, айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
11-савол. Ҳайдовчилардан қайси бири тўхташга мажбур?
- Автобус ҳайдовчиси
- Енгил автомобиль ҳайдовчиси
- Ҳар икки ҳайдовчи
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Енгил автомобиль ҳайдовчиси
ЙҲҚ 17-боби 109-бандига мувофиқ, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмининг шу йўналишини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →
12-савол. Чорраҳани иккинчи бўлиб ким кесиб ўтади?
- Қизил автомобил
- Кўк автомобил
- Яшил автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Кўк автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
13-савол. Бундай йўл белгиси ўрнатилган йўл қисмларида мотоциклларга қандай юқори тезлик билан ҳаракатланишга рухсат этилади?
- 70 км/с
- 80 км/с
- 60 км/с
- 100 км/с
- 90 км/с
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 80 км/с
ЙҲҚ 11-бобининг 79-банди 3-хатбошига мувофиқ, бошқа автобуслар (шаҳарлараро ва микроавтобуслардан ташқари), тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
14-савол. Кўк автомобиль ҳайдовчиси чапга бурилишга киришгандан кейин, қизил автомобиль ҳайдовчиси ўнг томондан ўзиб ўтиши мумкинми?
- Йўқ
- Ҳа
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳа
ЙҲҚ 12-боби 83-бандига асосан, бир йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларини ҳар икки томонидан ўзиб кетишга рухсат берилади. Бироқ чапга бурилиш ишорасини бериб, бурилишга киришган транспорт воситасини ўзиб кетиш ўнг томондан амалга оширилади.
15-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтади:
- Енгил автомобил, автобус, трамвай
- Трамвай, автобус, енгил автомобил
- Трамвай, енгил автомобил, автобус
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Трамвай, енгил автомобил, автобус
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
16-савол. Узоқ давом этадиган кенг равон йўлда автомобилни юқори тезликда бошқарганда ҳайдовчига тезлик қандай қабул қилинади?
- Тезликни қабул қилиш ўзгармайди
- Аслидагидан тез ҳаракатланаётганга ўхшайди
- Аслидагидан секин ҳаракатланаётганга ўхшайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Аслидагидан секин ҳаракатланаётганга ўхшайди
Ҳайдовчи ҳаракат тезлигини унинг кўриш майдонига тушган нарсаларнинг ҳаракат тезлиги билан аниқлайди. Узоқ вақт мобайнида монотон ҳаракатланганда тезлик ҳақиқийсидан пастроқ сезилади. Бундай ҳолатларда тезликни назорат қилиш учун одатдагидан кўпроқ тезликни ўлчаш мосламаси (спидометр)дан фойдаланинг.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
17-савол. Енгил автомобилда туманга қарши фараларнинг нечтасини ўрнатишга рухсат этилади?
- Иккита
- Ҳайдовчининг хоҳишига кўра
- Тўртта
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Иккита
ЙҲҚ 3-иловаси 3-бўлимининг 3.1-бандига асосан: Ташқи ёритқичлар сони, тури, жойлашуви ва ишлаш тартиби транспорт воситасининг конструксияси талабига мос келмаса фойдаланиш тақиқланади. Ишлаб чиқарилиши тўхтатилган енгил автомобилларга бошқа турдаги ва русумдаги транспорт воситаларининг ташқи ёритқичларини ўрнатишга рухсат этилади.
Эслатма: Мотоцикл, мопедлар битта, бошқа транспорт воситалари эса иккита туманга қарши фаралар билан жиҳозланган бўлиши мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
18-савол. Чорраҳадан иккинчи бўлиб ўтади:
- Яшил автомобил сариқ билан бир вақтда
- Қизил автомобил
- Кўк автомобил сариқ билан бир вақтда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Кўк автомобил сариқ билан бир вақтда
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 15-дарс «Чорраҳа: асосий йўл бурилганда» →
19-савол. Бу белгида юк автомобилларидан қайси бирига ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этилади?
- Фургон-юкхонада маҳсулотлар ташийдиган автомобилларга
- «Алоқа» ёзуви бўлган автомобилларга
- Юкхонасида одам ташишга мослаштирилган махсус юк автомобилларида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Юкхонасида одам ташишга мослаштирилган махсус юк автомобилларида
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.4 белги талабига мувофиқ, "Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган" белгида чекланган вазн кўрсатилмаган бўлса, бу белги тўла вазн 3,5 тоннадан юқори бўлган барча юк автомобилларининг, барча тракторларнинг, ўзи юрар машина ва механизмларнинг ҳаракатланишини тақиқлайди. Бу белги таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчиларга дахлдор эмас, шунингдек, бортларига қия оқ чизиқ тортилган ёки одамларни ташиётган юк автомобилларининг ҳаракатланишини тақиқламайди.
20-савол. Бу йўл чизиғи қуйидаги мақсадни:
- Механик транспорт воситаларининг тўхташи тақиқланган жойларни билдиради
- Тротуар яқинидаги тўхтаб туриш жойида механик транспорт воситаларининг қўйиш усуллари кўрсатилган тўхтаб туриш жойини билдиради
- Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг тўхташ ва таксининг тўхтаб туриш жойини билдиради
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг тўхташ ва таксининг тўхтаб туриш жойини билдиради
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.17 чизиғи сариқ рангдаги, аррасимон чизиқ йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
12-билетни онлайн ечиш