16-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
16-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 16-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Қаттиқ ёки эгилувчан улагичда шатакка олган юк автомобилининг кузовида одам ташишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади
Йўл ҳаракати қоидаларининг 143 бандига асосан, қаттиқ ёки эгилувчан улагич билан шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.
2-савол. 72 км/соат тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси 1 секундда қанча масофани босиб ўтади?
- 15 м
- 25 м
- 20 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 20 м
Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, 72 км/с тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси 1 секундда 20 м масофани босиб ўтади.
3-савол. Йўналтиргичлар билан кўрсатилган йўналишларнинг қайси биридан ҳаракат қилиш мумкин?
- Фақат тўғрига
- Чапга ва орқага
- Тўғрига, чапга ва орқага
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақат тўғрига
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг 1.11 ётиқ чизиғи фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади. Қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади. 1.11 чизиғини узуқ-узуқ чизиқ томонидан, сидирға чизиқ томонидан эса фақат қувиб ёки айланиб ўтишни тугатаётганда босиб ўтишга рухсат этилади.
4-савол. Кўрсатилган жойда тўхташга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚ 13-боби 88-банди 2-хатбошига асосан, аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
5-савол. Мазкур чизиқ нима ҳақида огоҳлантиради?
- Транспорт воситаларининг мажбурий тўхташ жойига яқинлашаётгани
- Транспорт воситаси пиёдаларга йўл бериши керак бўлган жойни кўрсатади
- «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини «Тўхташ» чизиғига яқинлашаётганлигини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини «Тўхташ» чизиғига яқинлашаётганлигини
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимига асосан, 1.21 ётиқ чизиғи ("СТОП" – тўхтанг! ёзуви) – 2.5 белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини 1.12 чизиғига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради.
6-савол. Қайси расмдаги автомобил ҳайдовчиси юк ташиш қоидасини бузаяпти?
- B
- A
- A ва В
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. A ва В
Йўл ҳаракати қоидалари 163 банди 8 хатбошига асосан, енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилган юкхонасидаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаса юк ташишга йўл қўйилади.
7-савол. Спидометр жиҳозлари тамғаланмаган транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этиладими?
- Фақат хусусий эгаларига тегишли автомобиллар, мотоцикллар ва мопедларга рухсат этилади
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақат хусусий эгаларига тегишли автомобиллар, мотоцикллар ва мопедларга рухсат этилади
ЙҲҚ 3-иловаси 7-бўлимининг 7.6.-бандига асосан: 7.6. Спидометр қурилмаси носоз ва тамғаланмаган (шахсий транспорт воситалари, мотоцикл, электромотоцикл, скутер ва мопедлардан ташқари) бўлса фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
8-савол. Аҳоли яшаш жойларидан ташқаридаги икки томонлама ҳаракат ташкил этилган икки тасмали йўлларда тезлигини соатига 50 километрдан ошириши мумкин бўлмаган, шунингдек, узунлиги 7 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг (транспорт воситаларининг таркиби) ҳайдовчилари ўзи ва олдида ҳаракатланаётган транспорт воситаси орасида қанча масофани сақлашлари керак?
- Уларни қувиб ўтаётган транспорт воситалари олдин эгаллаган қаторига бемалол қайта тизилиши учун имкон берадиган масофани сақлашлари керак
- Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганда, тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани
- 3 метр
- 5 метр
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Уларни қувиб ўтаётган транспорт воситалари олдин эгаллаган қаторига бемалол қайта тизилиши учун имкон берадиган масофани сақлашлари керак
ЙҲҚнинг 10-боб. 74-банди 1-хатбошига асосан: 74. Аҳоли яшаш жойларидан ташқаридаги икки томонлама ҳаракат ташкил этилган икки тасмали йўлларда тезлигини соатига 50 километрдан ошириши мумкин бўлмаган, шунингдек, узунлиги 7 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг (транспорт воситаларининг таркиби) ҳайдовчилари ўзи ва олдида ҳаракатланаётган транспорт воситаси орасида, уларни қувиб ўтаётган транспорт воситалари олдин эгаллаган қаторига бемалол қайта тизилиши учун имкон берадиган масофани сақлашлари керак.
9-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтади:
- 1- ва 2-трамвайлар айни вақтда яшил автомобил билан, қизил, кўк автомобиллар
- 1-трамвай айни вақтда яшил автомобил билан, қизил автомобил; 2-трамвай ва кўк автомобил бир вақтда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 1-трамвай айни вақтда яшил автомобил билан, қизил автомобил; 2-трамвай ва кўк автомобил бир вақтда
ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
10-савол. Туман шароитида, агар кўриниш масофаси 300 метрдан кам бўлса кундузги чироқларни ёқиш етарлими?
- Етарли
- Етарли эмас
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Етарли эмас
ўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, етарлича кўринмаслик — ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши ва шунга ўхшаш шароитларда, шунингдек, куннинг ғира-шира вақтида йўлнинг кўриниш масофаси 300 метрдан кам бўлиши.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 137 бандига асосан, қуйидаги ҳолларда туманга қарши фара чироқларидан фойдаланиш мумкин: етарлича кўринмайдиган шароитда алоҳида, шунингдек, узоқни ёритувчи ёки яқинни ёритувчи фара чироқлари билан.
11-савол. Чорраҳа қисмида кесиб ўтган йўлга нисбатан асосий бўлган йўлда транспорт воситаларини қувиб ўтишга рухсат бериладими?
- Тақиқланади
- Рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Рухсат берилади
ЙҲҚ 12-боби 86-банди 2-хатбошига асосан, қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади - тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда.
12-савол. Шатакка олинган автомобилда одамларни ташишга рухсат этиладими?
- Енгил автомобилда рухсат этилади
- Қаттиқ улагичда шатакка олинган юк автомобили юкхонасида рухсат этилади
- Автобусда рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Енгил автомобилда рухсат этилади
ЙҲҚ 24-боби 143-бандига асосан: Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш, қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.
Қоидаларда шатакка олинган енгил автомобилда одамларни ташиш тақиқланмаган.
13-савол. 108 км/с тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси 1 секундда қанча масофани босиб ўтади?
- 25 м
- 30 м
- 15 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 30 м
Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, 108 км/с тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси 1 секундда 30 м масофани босиб ўтади.
14-савол. Бундай йўл белгиси билан белгиланган йўл қисмларида рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан ортиқ бўлган юк автомобилларининг қандай юқори тезлик билан ҳаракатланишига рухсат этилади?
- 90 км/с
- 80 км/с
- 60 км/с
- 100 км/с
- 70 км/с
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 80 км/с
ЙҲҚ 11-бобининг 79-банди 3-хатбошига мувофиқ, бошқа автобуслар (шаҳарлараро ва микроавтобуслардан ташқари), тиркамали енгил автомобиллар, мотосикллар, рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
15-савол. Механик транспорт воситаси - бу ...
- Двигател билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Бу атама барча трактор ва ўзиюрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир
- Одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма
- Механик транспорт воситаси таркибида ҳаракатланишга мўлжалланган, двигател билан жиҳозланмаган транспорт воситаси. Бу атама ярим тиркама ва узайтирилган тиркама ва узайтириладиган тиркамаларга ҳам тааллуқлидир
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Двигател билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Бу атама барча трактор ва ўзиюрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, механик транспорт воситаси — двигател билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаси (мопеддан ташқари). Бу атама барча трактор ва ўзи юрар мосламаларга ҳам тааллуқлидир.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
16-савол. Чорраҳадан чапга бурилмоқчисиз, сизнинг ҳаракатингиз:
- Чорраҳадан биринчи ўтиш
- «Т» симон светофорнинг рухсат берадиган ишорасини кутиш ва трамвайга йўл бериб чиқиш
- Трамвайга йўл бериш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Чорраҳадан биринчи ўтиш
ЙҲҚ 7-боби 31-бандига мувофиқ, светофорнинг доирали яшил ишораси ҳаракатланишга рухсат беради. ЙҲҚ 7-боби 36-бандига мувофиқ, трамвайларнинг ҳаракатланишини тартибга солиш учун "Т" — ҳарфи кўринишида жойлашган тўртта доирасимон оқ ранг ишорали светофорлар қўлланилиши мумкин. Юқоридаги бир ёки бир нечта ва пастки ишора бир вақтнинг ўзида ёнганда, ҳаракатланишга рухсат этилади. Улардан чапдагиси чапга, ўнгдагиси ўнг томонга бурилишга, ўртадагиси тўғрига юришга рухсат беради. Агар юқоридаги учта ишора бир вақтда ёнса, ҳаракатланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
17-савол. Кўрсатилган қайси белги реверсив ҳаракат бошланиши ҳақида ахборот беради?
- «В»
- «Б»
- «А»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. «В»
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлими 5.35 "Реверсив ҳаракатланиш" белгисига мувофиқ, бир ёки бир неча тасмаларда ҳаракатланиш йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган йўл қисмининг бошланишини билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
18-савол. Қайта тизилишда ҳайдовчи бошқа транспорт воситаларига йўл бериши керакми?
- Керак эмас
- Керак, агар транспорт воситаси қўшни бўлак бўйича йўлакай ҳаракат қилса
- Ўзаро қайта тизилишда барча ҳолларда керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Керак, агар транспорт воситаси қўшни бўлак бўйича йўлакай ҳаракат қилса
ЙҲҚ 9-боби 55-бандига асосан: Ҳайдовчи қайта тизилишда ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирмасдан ҳаракатланаётган йўлакай транспорт воситаларига йўл бериши керак. Бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари бир вақтда қайта тизилаётганларида ҳайдовчи ўнг томондаги транспорт воситасига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
19-савол. Ёндош ҳудуд бу - ...
- Йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи
- Йўлнинг релссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми
- Бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, турар жой даҳалари автомобил тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар).
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, турар жой даҳалари автомобил тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар).
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, ёндош ҳудуд — бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, маҳаллалар, турар жой даҳалари, транспорт воситаси тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар).
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
20-савол. Фақат белгиланган йўналишли транспорт воситаларига қатнов қисмида ажратилган тасмасида бошқа турдаги транспорт воситалари ҳаракатланишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
- Фақат белгиланган йўналишли транспорт воситасининг ҳаракатланиш вақти тугаганида рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат белгиланган йўналишли транспорт воситасининг ҳаракатланиш вақти тугаганида рухсат этилади
ЙҲҚ 22-боби 132-бандига асосан, йўналишли транспорт воситалари учун 5.9, 5.10.1–5.10.3 белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади. Йўналишли транспорт воситалари ҳаракатланиш вақти тугаганида (тегишли тартибда) бошқа транспорт воситаларига рухсат этилиши мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
16-билетни онлайн ечиш