11-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
11-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 11-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Бу таниқлик белгиси ўрнатилади:
- Вақтинчалик таъмирлаш ишлари олиб борилаётган йўл қисмларига
- Портловчи ва тез алангаланувчи юкни ташиётган транспорт воситаларига
- Ҳайдовчи стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситалари
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ҳайдовчи стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситалари
ЙҲҚ 29-боби 176-бандига асосан, «Янги ҳайдовчи» (ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситалари) таниқлик белгиси ўрнатилади.
2-савол. Ушбу йўл белгиси чорраҳага яқинлашаётганлик тўғрисида огоҳлантиради, бунда Сиз:
- Фақатгина ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл беришингиз керак
- Биринчи бўлиб ўтиш ҳуқуқига эгасиз
- Кесиб ўтаётган йўлдаги транспорт воситаларига йўл беришингиз керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақатгина ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл беришингиз керак
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлими 1.6 белгиси, "Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви". Аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50 — 100 метр олдин ўрнатилади. ЙҲҚ 16-боби 105-бандига мувофиқ, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
3-савол. Чорраҳа олдида бу белги ўрнатилган бўлса, ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?
- Кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериш учун, тўхташ чизиғида тўхтаб, у йўқ бўлса кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхташи
- Кесишадиган йўлда транспорт воситалари бўлмаса чорраҳадан тўхтамай ўтиши
- Чорраҳадан ўтишда айниқса ҳушёр бўлиши
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериш учун, тўхташ чизиғида тўхтаб, у йўқ бўлса кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхташи
ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлими 2.5-бандига асосан, "Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган" белгиси тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак. Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.
4-савол. Қарама-қарши йўналишдаги транспортлар оқими иккита сидирға чизиқлар билан ажратилган йўл нечта ҳаракатланиш учун тасмага эга?
- Иккита ёки учта
- Учта
- Иккита
- Тўртта ва ундан кўп бўлакка
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Тўртта ва ундан кўп бўлакка
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлими 1.3-бандига асосан, ушбу чизиқ тўрт ва ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаги бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимини ажратади, 1.3 чизиғини босиб ўтиш тақиқланади.
5-савол. Мазкур йўл белгиси нимани билдиради?
- Йўлнинг тротуар ёки пиёдалар йўлкаси бўлган қисмини
- Йўлнинг пиёдалар ўтиш жойи бўлган қисмини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўлнинг пиёдалар ўтиш жойи бўлган қисмини
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлими 1.20. "Пиёдалар ўтиш жойи" белгиси 5.16.1, 5.16.2 белгилари ва (ёки) 1.14.1-1.14.3 чизиқлари билан белгиланган пиёдалар ўтиш жойини билдиради.
6-савол. Бошқарув қурилмаси носоз механик транспорт воситаси шатакка олиниши керак:
- Уни қисман ортиш ёки қаттиқ улагичда улаш усули билан
- Агар шатакка олувчининг ҳақиқий вазни шатакка олинаётганнинг ҳақиқий вазнидан икки марта кўп бўлса қаттиқ улагичда
- Қисман ортиш усули билан
- Қаттиқ улагич билан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Қисман ортиш усули билан
ЙҲҚ 24 – боби 145 – бандининг биринчи хатбошисига асосан, шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади: рул бошқаруви ишламаётган транспорт воситаларини (қисман ортиш йўли билан шатакка олиш бундан мустасно).
7-савол. Тормозланиш бўлаги бўлган йўлда қайси транспорт воситаси унга чиқиш қоидасини бузди?
- Ҳар икки транспорт воситаси тўғри буриляпти
- Сариқ автомобил
- Ҳар икки транспорт воситаси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Сариқ автомобил
ЙҲҚ 9-боби 61-бандига мувофиқ, секинлашиш бўлаги бўлган йўлларда бурилмоқчи бўлаётган ҳайдовчи ўз вақтида шу бўлакка ўтиши ва тезликни фақат унда камайтириши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
8-савол. Белгилардан қайси бири ер усти автомобиль қуйиш жойини билдиради?
- 2
- 3
- 1
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 1
ЙҲҚ 1 илова: 5.15.2 “Ер усти автомобил қўйиш жойи”.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
9-савол. Қаттиқ улагич транспорт воситалари орасида қанчадан ортиқ бўлмаган масофани таъминлаши керак?
- 5 м
- 4 м
- 2 м
- 3 м
- 6 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 4 м
Йўл ҳаракати қоидаларининг 144 бандига асосан, эгилувчан улагич билан шатакка олишда шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситалари ўртасидаги масофа 4 — 6 метр оралиғида бўлиши, қаттиқ улагич билан шатакка олишда эса 4 метрдан кўп бўлмаслиги керак.
10-савол. Чорраҳани охирги бўлиб қайси транспорт воситаси кесиб ўтади?
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
- Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Қизил автомобил
Йўл ҳаракати қоидаларининг 105 бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда кейинги ҳаракат йўналишидан қатъий назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 107 бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Ушбу чорраҳада қизил автомобил ҳаракатни бошлайди ва кўкни ўтказиб юбориш учун чорраҳада тўхтайди. Яшил автомобил биринчи, кўк иккинчи ва қизил автомобил охирида ҳаракатни якунлайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
11-савол. Велосипедчиларга тротуарда ҳаракатланишга рухсат этиладими?
- Пиёдалар бўлмаганда рухсат этилади
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади
ЙҲҚ 28-боби 166-бандига асосан, велосипедлар, мопедлар, аравалар, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларнинг йўлнинг четки ўнг бўлагида имкони борича ўнг томонидан бир қатор бўлиб ҳаракатланишига йўл қўйилади. Агар пиёдаларга халақит бермаса, йўл ёқасидан ҳаракатланишга ҳам рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →
12-савол. Сизга кўрсатилган жойда енгил автомобилда тўхташга рухсат этиладими?
- Йўқ
- Ҳа
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Йўқ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 91 бандига асосан, қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: тўхтаган транспорт воситаси билан бўйлама сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи минтақа ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда.
13-савол. Агар тегишли белгилар билан белгиланган қияликларда юзма-юз келаётган транспортларнинг ўтиб кетиши қийин бўлса, йўл бериш зарур:
- Пастлик томон ҳаракатланаётган транспорт воситасига
- Белгиланган йўналишдаги транспорт воситасига
- Баландликка ҳаракатланаётган транспорт воситасига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Баландликка ҳаракатланаётган транспорт воситасига
ЙҲҚ 21-боби 128-бандига асосан, агар йўлнинг 1.13 ва 1.14 йўл белгилари билан белгиланган қияликларда, қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган тўсиқ бўлса, нишабликка ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 30-дарс «Тик кўтарилиш ва тушишлар» →
14-савол. Қайси автомобиль ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Кўк автомобиль
- Қизил автомобиль
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Қизил автомобиль
ЙҲҚнинг 16-боб. 104-банд 1-хатбоши ва 1-боб. 6-банд 7-хатбошига асосан: 104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.
Асосий йўл — тупроқли ёки шағалли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфалт, семент-бетонли ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 — 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
15-савол. Иккинчи даража таъмирлаш йўли билан тикланган шиналарни М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига ўрнатишга рухсат этиладими?
- Фақат орқа ўқига рухсат этилади
- Тақиқланади
- Автомобилнинг ҳар икки ўқига рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Фақат орқа ўқига рухсат этилади
ЙҲҚ 3-иловаси 5-бўлимининг 5.7.-бандига асосан: 5.7. М1, М2, М3 тоифаларни 1 классидаги автотранспорт воситаларини олдинги ўқига, М3 тоифани 2 ва 3 классидаги автотранспорт воситаларини ўрта ва орқа ўқларига иккинчи таъмирлаш класси бўйича қайта тикланган шиналар ўрнатилган бўлса фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
16-савол. Қайси белгилар юк автомобилларига қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охирини билдиради?
- Б
- А
- А, Б, В
- А ва Б
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. А, Б, В
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.21 белгига асосан, «Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири».
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.23 белгига асосан, «Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири».
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.31 белгига асосан, «Барча чекловларнинг охири». 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26 — 3.30 белгиларидан бир нечтасига бир вақтда амал қиладиган ҳудудларнинг охири.
17-савол. Уч бўлакли бўлган икки томонлама ҳаракатланадиган йўлларда рўпарадаги ҳаракат учун мўлжалланган четки чап бўлакка ўтишга рухсат этиладими?
- Қувиб ўтиш учун рухсат этилади
- Тақиқланади
- Барча ҳолларда рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚ 10-боби 66-бандига асосан: Ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.
18-савол. Қайси белги иккинчи даражали йўл билан туташувни билдиради?
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 2
ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.3.3 белгига асосан, «Иккинчи даражали йўл билан туташув». 2.3.3 — туташув чапдан. 2.3.1 — 2.3.3 йўл белгилари аҳоли пунктларида кесишмагача 50 — 100 метр масофада, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150 — 300 метр масофада ўрнатилади.
19-савол. Ҳаракат икки томонлама бўлган, уч бўлакли йўлда сиз ўнгга бурилишингиз зарур. Ушбу ҳаракатни қайси бўлакдан амалга оширасиз?
- Ўрта бўлакдан
- Ўрта бўлакдан, лекин фақат ўнг бўлак банд бўлганда
- Ўнг бўлакдан
- Ўнг ёки ўрта бўлакдан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ўнг бўлакдан
ЙҲҚ 9-боби 56-бандига мувофиқ, ҳайдовчи, айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга бурилишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
20-савол. Ҳаракат тезлиги икки марта ошганда, тормозланиш йўли неча марта ортади?
- Уч марта
- Тормоз йўли ҳаракат тезлигига боғлиқ эмас
- Тўрт марта
- Икки марта
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Тўрт марта
Тормозили транспорт воситаси тезлигининг ортиши билан тезликнинг квадратига пропорционал равишда ортади. Шундай қилиб, тезликни икки баравар оширганда, тормоз йўли тўрт баравар ошади ва тезликни уч баравар оширганда, тормоз йўли тўққиз марта ошади. Тормоз йўли катталигини қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин: С = (Ке⋅ В 2)/(254⋅ Фс) бунда, С – тормоз йўли; Ке – автомобилнинг ушбу йўлда мумкин қадар ҳақиқий секинлашиши назарий секинлашишидан неча баравар камлигини кўрсатувчи тормозланиш самаралилиги коэффисиэнти (1,0 га тенг деб олиш мумкин); В – автомобил ҳаракатининг бошланғич тезлиги; ФС – шинанинг йўл билан илашиш коэффисиэнти. (қуруқ асфалт йўлда – 0,7; хўл асфалт йўлда – 0,4; қорли йўлда – 0,2; яхмалак йўлда – 0,1)
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
11-билетни онлайн ечиш