4-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

4-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 4-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Қайси йўналишда қайрилиб олишга рухсат беради?

Қайси йўналишда қайрилиб олишга рухсат беради?
  1. Фақат B
  2. Барчаси
  3. Фақат A ва C
  4. Фақат C
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Фақат C

ЙҲҚнинг 9-боб. 56-банд 1-хатбошига асосан: 56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 7-дарс «Буюрувчи белгилар» →

2-савол. Чорраҳага киришда Сиз:

Чорраҳага киришда Сиз:
  1. Ҳар иккисига ҳам йўл беришингиз керак
  2. Мотоциклга йўл беришингиз керак
  3. Биринчи ўтиш ҳуқуқига эгасиз
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳар иккисига ҳам йўл беришингиз керак

Йўл ҳаракати қоидаларининг 98 банди 3 хатбошига асосан, айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

3-савол. Агар жонлантиришни (реанимацияни) 2 киши бир вақтда олиб борганда юракни билвосита массаж қилиш ва сунъий нафас олдириш қандай бажарилади?

  1. Бир марта кўкрак қафаси босилади, бир марта ҳаво пуфланади ва ҳоказо
  2. 2-3 марта ҳаво пуфлангандан сўнг 15 марта кўкрак қафаси босилади
  3. Икки марта ҳаво пуфланади, сўнг юрак соҳаси 30 марта босилади ва ҳоказо
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Икки марта ҳаво пуфланади, сўнг юрак соҳаси 30 марта босилади ва ҳоказо

Агар жабрланувчида юрак уриши фаолияти ва нафас олиши тўхтаган бўлса, юракнинг ташқи массажи билан бирга сунъий нафас олдириш амалга оширилади. Бундай ҳолларда тин (нафас) олиш оралиқларида кўкрак қафаси 30 марта кескин босилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

4-савол. Ушбу кўрсатилган ҳолатда ким йўл бериши керак?

Ушбу кўрсатилган ҳолатда ким йўл бериши керак?
  1. Мотоцикл ҳайдовчиси
  2. Автомобил ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Мотоцикл ҳайдовчиси

Йўл ҳаракати қоидаларининг 61 банди 2 хатбошига асосан, йўлга чиқиш жойида тезлашиш бўлаги бўлса, ҳайдовчи унда ҳаракатланиши ва қўшни тасмада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериб, транспорт оқимига қўшилиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

5-савол. Пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг қайси томонидан йўлни кесиб ўтишлари керак?

  1. Орқа томонидан
  2. Олди томонидан
  3. Исталган томонидан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Орқа томонидан

Йўл ҳаракати қоидаларининг 19 банди 4 хатбошига асосан, пиёдалар тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан, трамвайнинг эса олди томонидан йўлни кесиб ўтишлари шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 3-дарс «Пиёдаларнинг вазифалари» →

6-савол. Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:

Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
  1. Кўк айни вақтда қизил билан; яшил; сариқ
  2. Сариқ автомобил чорраҳага кириб келади ва кўкни ўтказиб юбориш учун тўхтайди; яшил; кўк, қизил билан бир вақтда; сариқ
  3. Яшил; кўк айни вақтда қизил билан; сариқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Сариқ автомобил чорраҳага кириб келади ва кўкни ўтказиб юбориш учун тўхтайди; яшил; кўк, қизил билан бир вақтда; сариқ

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

7-савол. Санаб ўтилган жойлардан қайси бирида транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланмайди?

  1. Кўприкларда, осма йўлларда бир йўналишдаги ҳаракатланиш учун учтадан кўп бўлак бўлганда
  2. Кесишадиган қатнов қисмларининг четига 30 м қолганда
  3. Барча кўрсатилган жойларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Барча кўрсатилган жойларда

ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг биринчи ва ўнинчи хатбошиларига асосан, қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: трамвай йўлларида, шунингдек бевосита уларга яқинроқда трамвайлар ҳаракатланишига халақит берадиган бўлса. транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда.

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

8-савол. Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:

Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:
  1. Мотоцикл, автомобил, трамвай
  2. Трамвай, мотоцикл, автомобил
  3. Трамвай, автомобил, мотоцикл
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Мотоцикл, автомобил, трамвай

ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

9-савол. Қайси жавобда йўловчилар учун чиқиш ва тушиш майдончаси бўлмаган шароитдаги жойлар тўлиқ кўрсатилган?

  1. Тротуарда ёки йўл ёқаси томонидан
  2. Йўл ёқасида ёки қатнов қисми томонидан
  3. Қатнов қисми ёки тротуар томонидан
  4. Тротуар томонидан
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тротуарда ёки йўл ёқаси томонидан

ЙҲҚ 5-боби 23-банди 1-хатбошига асосан, йўловчилар транспорт воситасига фақат у тўлиқ тўхтагандан сўнг тротуар ёки йўл ёқаси томондан чиқишга ва тушишга мажбурдирлар.

Мавзу бўйича видеодарс: 3-дарс «Пиёдаларнинг вазифалари» →

10-савол. Қуйидаги қайси белгилар огоҳлантирувчи белгилар жумласига киради?

Қуйидаги қайси белгилар огоҳлантирувчи белгилар жумласига киради?
  1. Иккинчидан бошқа барчаси
  2. Ҳаммаси
  3. Учинчидан бошқа барчаси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Ҳаммаси

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимига асосан, расмда кўрсатилган барча белгилар огоҳлантирувчи белгилар жумласига киради (айланма чорраҳа, хавфли бурилишлар, йўналиш кўрсаткичи, йўл торайиши, хавфли бурилиш).

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

11-савол. Қайси йўл белгилари йўлнинг тор қисмида ҳайдовчига устунлик беради?

Қайси йўл белгилари йўлнинг тор қисмида ҳайдовчига устунлик беради?
  1. Б ва В
  2. В
  3. А ва В
  4. Б ва Г
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. Б ва Г

ЙҲҚ 21-боби 128-банди: Агар йўлнинг 1.13 ва 1.14 йўл белгилари билан белгиланган қияликларда, қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган тўсиқ бўлса, нишабликка ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак. ЙҲҚ 1 илова: 2.7. “Рўпарадаги ҳаракатланишга нисбатан имтиёз” белгиси. Йўлнинг тор қисмида ҳаракатланишда ҳайдовчи рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан имтиёзга эгалигини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 5-дарс «Имтиёз белгилари» →

12-савол. N2, N3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг бошқарув қурилмасида қандай энг катта умумий люфт йиғиндисига йўл қўйилади?

  1. 26°
  2. 25°
  3. 16°
  4. 20°
  5. 30°
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 25°

ЙҲҚ 3-иловасининг 2.1-бандига мувофиқ, Н3 тоифа автотранспорт воситасининг бошқарув қурилмасидаги люфт йиғиндиси регламент (қатъий белгиланган) шароитлардаги синовларда 25 градусдан катта бўлмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

13-савол. Олд чироқлар ва орқа габарит чироқлари ишламаётган транспорт воситаси ҳаракатини давом эттириши тақиқланади:

  1. Фақат етарли кўринмасликда
  2. Фақат куннинг қоронғи вақтида
  3. Барча жавобларда кўрсатилган ҳолатларда
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Барча жавобларда кўрсатилган ҳолатларда

Йўл ҳаракати қоидаларининг 12 бандига асосан, ҳайдовчига қуйидагилар тақиқланади: тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда ёнмайдиган фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагич ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

14-савол. Тротуар ёки пиёдалар йўлкаси бўлмаганда, пиёдалар велосипед йўлкаси бўйлаб ҳаракат қила оладиларми?

  1. Ҳаракат қила оладилар
  2. Агар велосипедларнинг ҳаракатланишини қийинлаштирмаса, ҳаракат қила оладилар
  3. Ҳаракат қила олмайдилар
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Ҳаракат қила оладилар

ЙҲҚ 4-боб 15-банди 1-хатбошига асосан, пиёдалар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқаларидан ҳаракатланиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 3-дарс «Пиёдаларнинг вазифалари» →

15-савол. Бу ётиқ чизиқ билдиради:

Бу ётиқ чизиқ билдиради:
  1. Чорраҳаларда тасмалар бўйича рухсат этилган ҳаракат йўналишларини кўрсатади
  2. Ҳаракат барча йўналишларда рухсат этилган йўлларнинг кесишмасига яқинлашганликни
  3. Кўрсатилган йўналишларда ҳаракатланиш тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Чорраҳаларда тасмалар бўйича рухсат этилган ҳаракат йўналишларини кўрсатади

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.18 чизиғи, чорраҳада тасмалар бўлаклар бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишларини кўрсатади. Мустақил ёки 5.8.1, 5.8.2 “Бўлаклар бўйича ҳаракатланишнинг йўналиши” белгилари билан биргаликда қўлланилиши мумкин; охири берк йўл тасвирланган чизиқ шу йўналишдаги ён томонда жойлашган қатнов қисмига бурилиш тақиқланганлигини кўрсатиш учун чизилади; четки чап тасмадан чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

16-савол. Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади:

Чорраҳани иккинчи бўлиб кесиб ўтади:
  1. Яшил автомобил
  2. Қизил автомобил
  3. Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Кўк автомобил

ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →

17-савол. Йўлда «ТЎХТАШ» ёзуви кўринишидаги йўл чизиғи нимани билдиради?

  1. «Йўл беринг» йўл белгисига яқинлашаётганлигини билдиради
  2. Тартибга солинган чорраҳада тўхташ чизиғига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради
  3. Тўхташ чизиғи ва «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади» йўл белгиси ўрнатилган йўл қисмига яқинлашаётганлигини билдиради
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тўхташ чизиғи ва «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади» йўл белгиси ўрнатилган йўл қисмига яқинлашаётганлигини билдиради

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.21 йўл чизиғига асосан, («СТОП» — Тўхтанг! ёзуви) — 2.5 белгиси билан бирга қўлланилганда ҳайдовчини 1.12 чизиғига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

18-савол. Бурилиш кўрсаткичи билан берилаётган огоҳлантирувчи ишора қачон тўхтатилиши керак?

  1. Маневр бажараётганда
  2. Маневр бажаргандан сўнг дарҳол
  3. Маневр бажаришдан олдин
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Маневр бажаргандан сўнг дарҳол

Йўл ҳаракати қоидаларининг 46 бандига асосан, бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши ва уни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак (қўл билан берилаётган ишорани манёврни бевосита бажаришдан олдин тугаллаш мумкин).

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

19-савол. Белгилардан қайси бирининг белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига даҳли йўқ?

Белгилардан қайси бирининг белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига даҳли йўқ?
  1. 4
  2. 2
  3. 1
  4. 5
  5. 3
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 4

ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг ўттиз биринчи ва ўттиз саккизинчи хатбошиларига асосан: 3.27. “Тўхташ тақиқланган”. Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради. 3.27 белгисига амал қилиш йўналишли транспорт воситаларига таъсир қилмайди.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

20-савол. Ушбу вазиятда ким йўл бериши керак?

Ушбу вазиятда ким йўл бериши керак?
  1. Микроавтобус ҳайдовчиси
  2. Енгил автомобиль ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Енгил автомобиль ҳайдовчиси

ЙҲҚ 9-боби 60-банди: Транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишлари кесишганда ва ўтиш навбати Қоидаларда назарда тутилмаган ҳолларда, ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

4-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 5-билет →

Қўнғироқ қилиш