17-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
17-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 17-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Кўрсатилган йўл белгиларидан қайси бири фақат йўл қопламаси нам бўлганда таъсир этади?
- Фақат «А» ва «Б»
- Фақат «А»
- Барчаси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Фақат «А»
ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.16 белгига асосан, «Нам қоплама». Белги қатнов қисмининг қопламаси нам бўлган вақтда таъсир этишини кўрсатади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
2-савол. Йўл белгилари ва чизиқларининг маънолари бир-бирини инкор этганда ҳайдовчи қайси бирига риоя қилиши керак?
- Йўл чизиқларига
- Йўл белгиларига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Йўл белгиларига
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг ўттиз тўққизинчи хатбошисига асосан: Кўчма тиргакка ўрнатилган вақтинчалик йўл белгилари ва чизиқлар маъно жиҳатидан бир-бирига зид келса, ҳайдовчилар вақтинчалик йўл белгиларига амал қилишлари керак.
3-савол. Ушбу чорраҳада ҳайдовчига орқага ҳаракатланиб кўрсатилган манёврни бажаришга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади
ЙҲҚ 9-боби 63 - бандига мувофиқ, чорраҳаларда орқага ҳаракатланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
4-савол. Қайси белги йўл боши ёки охиригача бўлган масофасини билдиради?
- 2
- 5
- 4
- 3
- 1
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 5. 1
ЙҲҚ 1-иловаси 5-бўлимининг қирқ олтинчи хатбошисига асосан: 5.28. «Километр белгиси». Йўлнинг боши ёки охиригача бўлган масофани билдиради. (км).
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
5-савол. Пиёдалар ўтиш жойи бўлмаганда пиёдаларга йўл қатнов қисмининг қайси жойидан кесиб ўтишга рухсат этилади?
- Қатнов қисмининг чеккасидан тўғри бурчак бўйлаб, ажратувчи бўлаксиз, ҳар икки томон яхши кўринадиган жойлардан
- Чорраҳаларда тротуарлар ёки йўл ёқаси чизиқлари бўйлаб
- Барча санаб ўтилган жойлардан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Барча санаб ўтилган жойлардан
ЙҲҚ 4-боби 17-банди 2-хатбошига асосан, пиёдаларга кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи минтақасиз ва тўсиқсиз йўллардан йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан, қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтиш рухсат этилади.
6-савол. Қайси йўл белгилари қайрилиб олишга рухсат беради?
- Фақат «Б» ва «Г»
- Фақат «Б»
- Барчаси
- Фақат «А» , «Б» ва «В»
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Барчаси
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.7.1 белгига асосан, «Бир томонлама ҳаракатли йўлга чиқиш». Ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлга ёки қатнов қисмига чиқиш. Чапга бурилишни тақиқлайди.
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.10.2 белгига асосан, «Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлга чиқиш». Чапга бурилишни тақиқлайди. Кўрсатилган барча белгилар таъсир оралиғида қайрилиб олишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
7-савол. Куннинг ёруғ вақтида ҳаракатланаётган қайси расмдаги автомобил ҳайдовчиси юк ташиш қоидасини бузаяпти?
- Ҳар икки расмда
- Ҳеч ким бузмаяпти
- А
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳеч ким бузмаяпти
Йўл ҳаракати қоидалари 163 бандига асосан, транспорт воситасининг габаритларидан олди ёки орқа томонга 1 метрдан, ён томонга габаритнинг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк «Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши керак.
8-савол. Тоғ йўлларининг тик қияликларидан тушишда ғилдиратишдан фойдаланишга рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Агар автомобил гидровакуум кучайтиргичли тормозлар билан жиҳозланган бўлса, тавсия этилади
- Агар йўл яхши ҳолатда бўлса ва узоқ кўриниб турса, тавсия этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади
ЙҲҚ 21-боби 130-бандига мувофиқ, йўлнинг 1.13 йўл белгиси билан белгиланган қисмида узатма ва илашиш механизми (сцепление) ажратилган ҳолатда ҳаракатланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
9-савол. Ҳаракатланиш қайси йўналишга рухсат этилган?
- Тўғрига ва ўнгга биринчи йўналишга
- Ўнгга биринчи ва иккинчи йўналишга
- Ўнгга биринчи йўналишга
- Ўнгга иккинчи йўналишга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Ўнгга биринчи йўналишга
ЙҲҚ 7-боби 32-банди 2-хатбошига мувофиқ, йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари доира шаклидаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади. Агар тегишли йўл белгилари билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич, қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради.
10-савол. Қайси белги тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаганда, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланишни тақиқлайди?
- Б
- А
- Г
- Б ва В
- А ва Г
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Б
ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлими 2.5 белгисига асосан, "Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган". Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади.
11-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Автомобил ҳайдовчиси
- Трамвай ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Трамвай ҳайдовчиси
ЙҲҚ 15-боби 100 - ва 101 - бандларига асосан, светофорнинг тақиқловчи қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоқнинг кўрсаткичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишлардан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак. Светофорнинг қизил ёки сариқ ишораси билан бир вақтда ёнган қўшимча тармоғининг йўналтиргичли яшил ишораси йўналишида ҳаракатланаётган трамвай бошқа йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
12-савол. Қайси транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл бериши керак?
- Юк ташувчи автомобилнинг ҳайдовчиси
- Автобуснинг ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Юк ташувчи автомобилнинг ҳайдовчиси
ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 30-дарс «Тик кўтарилиш ва тушишлар» →
13-савол. Қуйидаги ҳолатда ҳайдовчи пиёдаларга йўл бериши лозимми?
- Йўқ
- Ҳа
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳа
ЙҲҚ 20-бобининг 123-бандига мувофиқ, турар жой даҳалари (кириш ва чиқиш 5.38 ва 5.39 йўл белгилари билан белгиланган ҳудудлар)да пиёдаларга тротуарлар ҳамда қатнов қисмида ҳаракатланишга рухсат этилади. Бунда пиёдалар имтиёзга эга бўладилар, бироқ улар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига асоссиз халақит бермасликлари керак.
14-савол. Чап томондаги ёндош ҳудуддан фойдаланиб қайрилиб олишнинг кўрсатилган қайси усули ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди?
- Фақат чап томондаги расмда
- Фақат ўнг томондаги расмда
- Иккисида ҳам
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Фақат ўнг томондаги расмда
Тор йўлларда чап томондаги ёндош худуддан фойдаланиб қайрилиб олишнинг хавфсиз усули ўнгдаги суратда акс эттирилган. Бунда ҳайдовчи нафақат ўз ҳаракатланиш траекториясини, балки ўзи чиқаётган бўлакдаги вазиятни ҳам тўлиқ назорат қилиш имкониятига эга бўлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
15-савол. Қизил автомобил:
- Чорраҳага ўнг томондан яқинлашиб келган кўк автомобилга йўл бериши керак
- Кўк автомобилга нисбатан устунликка эга, чунки айланма ҳаракатли йўлдан кетаяпти
- Кўк автомобилга нисбатан устунликка эга, чунки асосий йўлдан кетяпти
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Кўк автомобилга нисбатан устунликка эга, чунки айланма ҳаракатли йўлдан кетаяпти
Йўл ҳаракати қоидаларининг 98 банди 3 хатбошига асосан, айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
16-савол. Ётиқ чизиқнинг узлуксиз сариқ чизиғи нимани билдиради?
- Транспорт воситаларининг тўхтаб туриши тақиқланган жойни
- Белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун ва такси тўхташига рухсат берилган жойни
- Транспорт воситаларининг тўхташи тақиқланган жойни
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Транспорт воситаларининг тўхташи тақиқланган жойни
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимига асосан, 1.4 ётиқ чизиғи – тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади.
17-савол. Ҳаракатланиш тақиқланади:
- Оқ, кўк ва сариқ автомобилларга
- Қизил ва оқ автомобилларга
- Кўк, яшил ва оқ автомобилларга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Кўк, яшил ва оқ автомобилларга
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
18-савол. Қоидаларга кўра шатакка олиш вақтида бир-бирига уланган механик транспорт воситалари таркибининг қандай умумий узунлигига йўл қўйилади?
- 22 м
- 21 м
- 20 м
- 23 м
- 24 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 20 м
ЙҲҚ 24 боби 145-банднинг 3-хатбошига асосан, Шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади: рул бошқаруви ишламаётган транспорт воситаларини (қисман ортиш усули билан шатакка олиш бундан мустасно);
икки ва ундан кўп транспорт воситаларини; шатакка олинган ва шатакка олган транспорт воситаларининг улагич билан бирга умумий узунлиги 20 метрдан а ортиқ бўлса.
19-савол. Қувиб ўтишда фараларнинг узоқни ёритувчи чироқларидан огоҳлантирувчи ишора сифатида фойдаланиш мумкинми?
- Мумкин эмас
- Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда мумкин
- Мумкин, агар бу бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштирмаса, шу жумладан, орқани кўриш кўзгуси орқали ҳам
- Ҳамма ҳолда мумкин
- Тўғри
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Мумкин, агар бу бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштирмаса, шу жумладан, орқани кўриш кўзгуси орқали ҳам
ЙҲҚ 8-боби 48 - 49 - бандларига мувофиқ, аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун товушли ишоралар қўлланилиши мумкин. Қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга чироқларни ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →
20-савол. Бу белгида қайси юк автомобили ҳаракатни давом эттириши мумкин?
- Рухсат этилган тўла вазни 8 тоннадан ортиқ бўлмаган автомобил
- 8 тонна юк кўтариш қувватига эга бўлган бўш автомобил
- 8 тоннагача юк ортган автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилган тўла вазни 8 тоннадан ортиқ бўлмаган автомобил
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.4 "Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган" белгисига мувофиқ, тўла вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки тўла вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
17-билетни онлайн ечиш