Имтиёз белгилар · 11-билет, 3-савол
Чорраҳа олдида бу белги ўрнатилган бўлса, ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?
Жавоб вариантлари
- Кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериш учун, тўхташ чизиғида тўхтаб, у йўқ бўлса кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхташи✓ Тўғри жавоб
- Кесишадиган йўлда транспорт воситалари бўлмаса чорраҳадан тўхтамай ўтиши
- Чорраҳадан ўтишда айниқса ҳушёр бўлиши
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлими 2.5-бандига асосан, "Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган" белгиси тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак. Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Имтиёз белгилар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Қайси белги рўпарадан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл беришни талаб қилади?
- Ҳайдовчи қандай ҳолда бу белгининг талабларини тўғри бажаради?
- Қайси белги кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракат қилаётган транспорт воситаларига йўл бериш мажбуриятини юклайди?
- Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.
