14-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
14-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 14-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Мотоцикл ҳайдовчиси қўлини юқорига кўтариб нима ҳақида ахборот бераяпти?
- Ҳаракатни давом эттириш ҳақида
- Тўхташ ҳақида
- Ўнга бурилмоқчи эканлиги ҳақида
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Тўхташ ҳақида
Йўл ҳаракати қоидаларининг 45 бандига асосан, ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан, қайта тизилишдан, бурилиш (қайрилиб олиш)дан ва тўхташдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишораларини ёқиши, улар бўлмаганда ёки ишламаганда қўл билан ишоралар бериши шарт.
Тўхташ ишораси чап ёки ўнг қўлни юқорига кўтариб берилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →
2-савол. Бу йўл белгиси:
- Йўлнинг шу қисмида тавсия этилган ҳаракатланиш тезлигини кўрсатади
- Белгида кўрсатилгандан ортиқ тезликдаги ҳаракатни тақиқлайди
- Фақат белгида кўрсатилган ёки юқори тезликда ҳаракатланишга рухсат беради
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат белгида кўрсатилган ёки юқори тезликда ҳаракатланишга рухсат беради
ЙҲҚ 1-иловасининг 4-бўлимидаги 4.7 белгига асосан, "Энг кам тезлик" белгиси фақат унда кўрсатилган ёки ундан юқори тезликда (км/соат) ҳаракатланишга рухсат этилади.
3-савол. Қизил автомобиль ҳайдовчиси яқинлашиб келаётган поездни ўтказиб юбориш учун тўғри тўхтадими?
- Тўғри тўхтади
- Нотўғри тўхтади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Нотўғри тўхтади
ЙҲҚнинг 18-боб. 119-бандига асосан: 119. Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
4-савол. Йўл транспорт ҳодисаси-
- Йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати
- Транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлигига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланиши ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлигига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланиши ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, йўл-транспорт ҳодисаси — транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиш жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланиши ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
5-савол. Расмда кўрсатилган ҳолатда йўловчиларни тушириш учун тўхташга рухсат бериладими?
- Тақиқланади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Рухсат этилади
ЙҲҚ 22-боби 132-бандига мувофиқ, агар 5.9 йўл белгиси билан белгиланган тасма қатнов қисмининг бошқа тасмалардан узуқ-узуқ чизиқ билан ажратилган бўлса, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →
6-савол. Енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилган юкхонасида юк ташишдан, юкнинг узунлиги автомобилнинг габаритидан неча метрдан ошмаса ташишга йўл қўйилади?
- 1 метр
- 2 метр
- 1,2 метр
- 0,5 метр
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 0,5 метр
ЙҲҚ 27 – боби 162 – банди, саккизинчи хатбошига асосан: Қуйидаги шартларга амал қилинганда юк ташишга йўл қўйилади: енгил автомобилнинг том қисмига ўрнатилган юкхонасидаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаса.
7-савол. Санаб ўтилган ҳоллардан қайси бирида транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади?
- Транспорт воситасининг битта ўқига диагонал шиналар радиал шиналар билан бирга ўрнатилган
- М1 тоифадаги автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига биринчи тоифада таъмирланган шиналар ўрнатилган
- Шиналар ўлчами ва йўл қўйиладиган босими бўйича транспорт воситасининг русумига мос эмас
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. М1 тоифадаги автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига биринчи тоифада таъмирланган шиналар ўрнатилган
ЙҲҚ 3-иловаси 5-бўлимининг 5.7-бандига асосан, М1, М2, М3 тоифадаги И класс автотранспорт воситаларининг олдинги ўқига иккинчи таъмирлаш класси бўйича қайта тикланган шиналар ўрнатилса — фойдаланиш тақиқланади. Шу сабабли биринчи таъмирлаш класси бўйича қайта тикланган шиналар ўрнатилган бўлса, фойдаланишга рухсат этилади. Бир ўққа диагонал ва радиал шиналарни бирга қўйиш ёки шина ўлчами (босими) русумга мос келмаса — фойдаланиш тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
8-савол. Ушбу ҳолатда кўк автомобил ҳайдовчиси кимга йўл бериши лозим?
- Фақат автобусга
- Ҳеч кимга
- Фақат енгил автомобилга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Ҳеч кимга
ЙҲҚ 16-боби 104-банди: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятга эга бўлган йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга. ЙҲҚ 16-боби 105-банди: Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →
9-савол. Қайси белги "Хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқланган" деб номланади?
- A
- B
- C
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. C
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлим: 3.32 «Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган» — хавфли юк ташиётган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
10-савол. Светофорнинг тақиқловчи ишорасида ва шлагбаум очиқ бўлганда ҳайдовчи нима қилиши керак?
- Яқинлашиб келаётган поезд йўқлигига шахсан ишонч ҳосил қилиши ва кесишмадан ўтиши керак
- Шлагбаумнинг ҳолатига асосланган ҳолда кесишмадан ўтиши керак
- Шлагбаумгача 10 метрдан яқин бўлмаган масофада тўхташ
- Тўхташ чизиғи олдида, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси олдида, агар улар йўқ бўлса, шлагбаумгача 5 метрдан яқин бўлмаган масофада тўхташ
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Тўхташ чизиғи олдида, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси олдида, агар улар йўқ бўлса, шлагбаумгача 5 метрдан яқин бўлмаган масофада тўхташ
ЙҲҚ 18-боби 119-бандига асосан, кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 "Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган" йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр қолганда тўхташи керак.
11-савол. Ғилдиракларни йўл билан илашиши йўқолганда (кучли ёмғир, сел ёки сув тошган йўл қисмлари) ҳайдовчи:
- Двигател билан тормозлаш орқали тезликни камайтириши лозим
- Тормоз тепкисини кескин босиш билан тезликни камайтириши лозим
- Тезликни ошириши лозим
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Двигател билан тормозлаш орқали тезликни камайтириши лозим
Ёмғир ёғаётганида ғилдираклар билан қоплама орасида албатта сув қолади (айниқса едирилган шина протекторида) ва бу ўз навбатида "Сув понаси"ни ҳосил қилади. Оқибатда ғилдираклар сирпана бошлайди. Бунда ҳайдовчи тезликни двигател ёрдамида пасайтириши керак, акс ҳолда тезликнинг кескин пасайиши автомобилнинг сирпаниб кетишига олиб келади.
Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →
12-савол. Бу жойда қувиб ўтишга рухсат бериладими?
- Рухсат этилади
- Тақиқланади
- Агар қувиб ўтилаётган транспортнинг тезлиги 40 км/с дан кам бўлса рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилади
ЙҲҚ 1-илова 3-бўлим 3.22. "Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган" йўл белгиси, тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради (соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси, трактор, от-арава, велосипед бундан мустасно), белгиси остидаги 7.1.1. "Объектгача бўлган масофа" қўшимча ахборот белгиси 3.22 белгиси таъсир ҳудуди бошланадиган жойгача бўлган масофани кўрсатади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
13-савол. Енгил автомобилнинг тормоз йўли тормоз тизимига эга бўлмаган тиркама билан ҳаракатланаётганда қандай ўзгаради?
- Ортади
- Ўзгармайди
- Камаяди, чунки тиркама ҳаракатланишга қўшимча қаршилик кўрсатади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ортади
Автомобилни тиркама билан ҳайдаш маълум бир кўникма талаб қилади. Тормоз йўли ортади.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
14-савол. Велосипедларда юк ташилганда габаритидан бўйига ва энига қанчадан ортиқ чиқиб турса, юк ташиш тақиқланади?
- 1 м
- 0.3 м
- 0.5 м
- 0.4 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 0.5 м
ЙҲҚ 28-боби 168-банди: Велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
Рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (манёврдан олдин ишоралар бериш бундан мустасно);
Одам ташиш (ишончли оёқ қўйгич билан жиҳозланган велосипеддаги қўшимча ўриндиқда 7 ёшгача бўлган болани ташиш бундан мустасно);
Габаритидан бўйига ва энига 0,5 метрдан ортиқ чиқиб турган ёки бошқаришга халал берадиган юкларни ташиш.
Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →
15-савол. Темир йўл кесишмаси олдида тўхтагандан кейин ҳаракатни бошлашдан олдин ҳайдовчи:
- Яқинлашиб келаётган поезднинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак
- Ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи тезлик билан кесишма орқали ҳаракатни бошлаши керак
- Биринчи узатмада кесишмадан ўтиши керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Яқинлашиб келаётган поезднинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак
ЙҲҚ 18-бобининг 117-бандига асосан, темир йўл кесишмасига яқинлашиб уни кесиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчи кесишма навбатчисининг кўрсатмаларига, светофорлар ишораларига, йўл белгиларига, йўл чизиқларига, шлагбаум ҳолатига амал қилиши ва яқинлашаётган поезд (локомотив, дрезина) йўқлигига ишонч ҳосил қилиш шарт.
16-савол. Қизил автомобил ҳайдовчисига қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат берилган?
- Фақат чапга
- Чапга ва қайрилиб олишга
- Тўғрига ва чапга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Чапга ва қайрилиб олишга
ЙҲҚ 2 илова: Йўл белгиларининг, шу жумладан, вақтинча йўл белгиларининг ва ётиқ йўл чизиқларининг маънолари бир-бирига зид келган ҳолларда ёки йўл чизиқларини етарлича фарқлаб бўлмаса, ҳайдовчилар йўл белгиларига амал қилишлари керак. ЙҲҚ 1 илова: 5.8.1. “Тасмалар бўйича ҳаракат йўналиши”. Тасмалар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишлари. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади. Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.
17-савол. Чапга бурилиш сизга қайси траектория бўйича амалга оширишга рухсат этилади?
- Кўрсатилган траекториялардан исталган бири бўйича
- Фақат А траектория бўйича
- Фақат B траектория бўйича
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат B траектория бўйича
ЙҲҚнинг 9-боб. 56-банд 1-хатбошига асосан: 56. Айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ҳайдовчи ўнгга, чапга бурилиши ёки қайрилиб олишдан олдинроқ шу йўналишда ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
18-савол. Қишда болдирга қон тўхтатадиган жгутни қанча муддатга қўйиш мумкин?
- 2 соатдан кўп бўлмаган
- 3 соатдан кўп бўлмаган
- 1 соатдан кўп бўлмаган
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 1 соатдан кўп бўлмаган
Қон тўхтатиш жгути йилнинг совуқ фаслларида бир соатдан ортиқ бўлмаган вақтга қўйилади. Жгут қўйилиши барча қуйи жойлашган тўқималарда қон айланишини тўхтатиш билан боғлиқ. Қон айланишини узоқроқ вақтга тўхтатиш қўл ёки оёқда қон томирлари йўналиши бўйича жгутдан қуйироқ қисмда ҳалокатли ўзгаришларга олиб келади.
19-савол. Енгил автомобилнинг орқа ойнасига парда ёки жалюзилар ўрнатиш мумкинми?
- Рухсат этилади, агарда икки томонда орқани кўрсатувчи кўзгуси бўлса
- Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилади, агарда икки томонда орқани кўрсатувчи кўзгуси бўлса
Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 7.4 бандига асосан, барча транспорт воситасининг олд, ён ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлса, автомобил томидаги люк ойнаси, шунингдек, рухсатнома асосида туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситаларининг ойналари бундан мустасно. Изоҳ. ИИИ класс М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг орқа ва ён ойналарига пардалар, икки ёнга орқа томонни кўриш учун ташқи кўзгуси мавжуд бўлган барча тоифадаги автотранспорт воситалари орқа ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, ушбу орқа ойналарга парда (чий парда, дарпарда) ўрнатишга рухсат берилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →
20-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳаракатланишда имтиёзига эга?
- Трамвай ҳайдовчиси
- Автомобил ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Трамвай ҳайдовчиси
ЙҲҚ 15-боби 101-бандига асосан, агар светофор ёки тартибга солувчининг ишоралари трамвай ва релссиз транспорт воситаларига бир вақтда ҳаракатланишга рухсат берса, ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, трамвай олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзу бўйича видеодарс: 12-дарс «Тартибга солинган чорраҳалар» →
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
14-билетни онлайн ечиш