20-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

20-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 20-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. Тормоз тизимига эга бўлмаган тиркама билан ҳаракатланаётганда енгил автомобилни тормоз йўли қандай ўзгаради?

  1. Тормоз йўли узаяди
  2. Тиркама қўшимча қаршиликка эга бўлгани учун тормоз йўли камаяди
  3. Тормоз йўли ўзгармайди
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тормоз йўли узаяди

Ҳаракат хавфсизлиги асослари талабларига асосан, тормоз тизимига эга бўлмаган тиркама билан ҳаракатланаётганда енгил автомобилнинг тормоз йўли, тиркаманинг қўшимча инерсия кучи ҳисобига узаяди.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

2-савол. Агар йўлда бу белги ўрнатилган бўлса, автомобилни шатакка олишга рухсат этиладими?

Агар йўлда бу белги ўрнатилган бўлса, автомобилни шатакка олишга рухсат этиладими?
  1. Ҳар қандай улагичда рухсат этилади
  2. Фақат енгил автомобилларга рухсат этилади
  3. Тақиқланади
  4. Қаттиқ улагичда рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тақиқланади

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.7 белги талабига асосан, "Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланган". Юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги Тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек, механик транспорт воситаларини ҳар қандай усулда шатакка олиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

3-савол. Аҳоли пунктларига тегишли йўл ҳаракати қоидалари қаердан бошланади?

  1. Йўл юзидаги қурилма ва иншоотлардан бошлаб
  2. Аҳоли пункти номини кўрсатувчи оқ рангли 5.22 ёки ҳаворанг 5.24 белгидан бошлаб
  3. Аҳоли пункти номини кўрсатувчи оқ рангли 5.22 йўл белгисидан бошлаб
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Аҳоли пункти номини кўрсатувчи оқ рангли 5.22 йўл белгисидан бошлаб

ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.22 белгига асосан, «Аҳоли пунктининг бошланиши». Ушбу Қоидаларнинг аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тартибини белгиловчи талабларига амал қилинадиган жойларнинг номи ҳамда унинг бошланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

4-савол. Тартибга солинмаган чорраҳада қайси белги албатта тўхташни талаб қилади?

Тартибга солинмаган чорраҳада қайси белги албатта тўхташни талаб қилади?
  1. Фақат A
  2. Фақат B
  3. Ҳаммаси
  4. B ва C
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат B

ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.5 белгига асосан, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

5-савол. Чорраҳани иккинчи бўлиб ким кесиб ўтади?

Чорраҳани иккинчи бўлиб ким кесиб ўтади?
  1. Қизил автомобил
  2. Кўк автомобил
  3. Яшил автомобил
  4. Сариқ автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Қизил автомобил

ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.

Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →

6-савол. Бир тиркамали автопоезднинг қандай энг катта узунлигида ДЙҲХХ рухсатисиз ҳаракатланишга йўл қўйилади?

  1. 20 м
  2. 16 м
  3. 22 м
  4. 18 м
  5. 24 м
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 20 м

Габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда, узунлиги бўйича – 20 метрдан ортиқ бўлган тиркамали автопоэздларнинг ҳаракатланиши белгиланган тартибда ДЙҲХХ билан келишилган бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 37-дарс «Юк ташиш» →

7-савол. Тос суяклари синганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?

  1. Зарарланган жойни қаттиқ боғлаш, шикастланганни ярим ўтирган ҳолатга келтириш
  2. Шикастланганни қаттиқ текис юзага ётқизиш, букилган ва икки томонга керилган тиззаларининг бўғинлари остига ғўла шаклида ўрам қўйиш
  3. Шикастланганни қаттиқ юзага орқаси билан ётқизиш, зарарланган жойларга қайноқ иситгич қўйиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Шикастланганни қаттиқ текис юзага ётқизиш, букилган ва икки томонга керилган тиззаларининг бўғинлари остига ғўла шаклида ўрам қўйиш

Тос суяги синганда жабрланувчи текисликка ётқизилади, оёқларни тиззаларида букиб, тагига валик қўйилади. Шу ҳолатда жабрланувчи даволаш муассасасига олиб борилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

8-савол. Кўрсатилган йўл белгиси қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишни тақиқлайди?

Кўрсатилган йўл белгиси қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишни тақиқлайди?
  1. Барча механик транспорт воситаларига
  2. Фақат юк автомобилларига
  3. Барча автомобилларга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Барча механик транспорт воситаларига

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.3 "Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган" белгисига мувофиқ, двигател билан ҳаракатга келтириладиган транспорт воситаларининг (мопеддан ташқари), ҳамда барча тракторларнинг ва ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

9-савол. Чорраҳадан ўтиш навбатини кўрсатинг:

Чорраҳадан ўтиш навбатини кўрсатинг:
  1. Велосипед, оқ автомобил, қизил автомобил
  2. Қизил автомобил, оқ автомобил, велосипед
  3. Велосипед, қизил автомобил, оқ автомобил
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Велосипед, оқ автомобил, қизил автомобил

ЙҲҚнинг 16-боб. 104-банд 1-хатбоши ва 107-бандга асосан: 104. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак.
107. Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 14-дарс «Чорраҳа: асосий йўл тўғри» →

10-савол. Ушбу йўл белгиси қандай номланади?

Ушбу йўл белгиси қандай номланади?
  1. Катта ўлчамли юкларни ташиш тақиқланган
  2. Юк автомобиллари билан қувиб ўтиш тақиқланган
  3. Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракатланиши тақиқланган
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракатланиши тақиқланган

ЙҲҚ, 1 илова 3.32: “Хавфли юк ташиётган транспорт воситасининг ҳаракати тақиқланган”.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

11-савол. Шатакка олиб ҳаракатланишингиз мумкин:

Шатакка олиб ҳаракатланишингиз мумкин:
  1. Фақат «А» йўналиши бўйича
  2. Фақат «Б» йўналиш бўйича
  3. Кўрсатилган барча йўналиш бўйича
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Фақат «А» йўналиши бўйича

ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлими 3.7 "Тиркама билан ҳаракатланиш тақиқланади" белгисига мувофиқ, юк ташувчи транспорт воситалари, тракторларнинг барча турдаги тиркамалар билан ҳаракатланиши, шунингдек механик транспорт воситаларини ҳар қандай усулда шатакка олиш тақиқланишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

12-савол. М2 тоифали автотранспорт воситаларининг бошқарув қурилмасидаги қандай энг катта люфт йиғиндисига йўл қўйилади

  1. 3,25 градус
  2. 10 градус
  3. 20 градус
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 20 градус

ЙҲҚ 3-иловасининг 2.1-бандига мувофиқ, М2 тоифа автотранспорт воситасининг бошқарув қурилмасидаги люфт йиғиндиси регламент (қатъий белгиланган) шароитлардаги синовларда 20 градусдан катта бўлмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

13-савол. Ўқув муддати якунида “А” тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун неча ёшга тўлган шахсларга имтиҳонлар топширишга рухсат этилади?

Ўқув муддати якунида “А” тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун неча ёшга тўлган…
  1. 18 ёшга
  2. 14 ёшга
  3. 15 ёшга
  4. 17 ёшга
  5. 16 ёшга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. 16 ёшга

ЙҲҚнинг 25-боб. 149-банд 2-хатбошига асосан: 149. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида:
«А» тоифаси учун — 16 ёшга тўлган бўлиши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 35-дарс «Ўқув ҳайдаш» →

14-савол. Аҳоли пунктларида «Фалокат» тўхташ белгиси ёки милтилловчи қизил чироқ механик транспорт воситасидан камида қандай масофада қўйилиши керак?

  1. 15 м
  2. 30 м
  3. 40 м
  4. 10 м
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 15 м

ЙҲҚ 8-боби 51-бандига асосан: Транспорт воситаси тўсатдан тўхтаб қолганда, зудлик билан авария ёруғлик ишорасини ёқиш, агар у ишламаса, авария сабабли тўхташ белгисини дарҳол ўрнатиш керак. Авария сабабли тўхташ белгиси қуйидаги ҳолларда қўлланилади: Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда; тўхташ тақиқланган жойларда ва кўриниши чекланган жойларда мажбурий тўхтаганда; Ушбу белги бошқа ҳайдовчиларни хавфли вазият ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш имкони берадиган масофада ўрнатилиши керак. Бу масофа аҳоли пунктларида транспорт воситасидан 15 метр, аҳоли пунктларидан ташқаридаги жойларда эса 30 метрдан кам бўлмаслиги керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 18-дарс «Авария ва огоҳлантирувчи ишоралар» →

15-савол. Автомобиллар ҳаракатланаётган қатнов қисмида нечта ҳаракатланиш тасмаси бор?

Автомобиллар ҳаракатланаётган қатнов қисмида нечта ҳаракатланиш тасмаси бор?
  1. 2 та
  2. 1 та
  3. 3 та
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 3 та

ЙҲҚнинг 10-боб. 64-банд 1-хатбошига асосан: 64. Релссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракатланиш икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш тасмалари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

16-савол. Ким йўл бериши керак?

Ким йўл бериши керак?
  1. Юк автомобиль ҳайдовчиси
  2. Енгил автомобиль ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Юк автомобиль ҳайдовчиси

ЙҲҚ 21 – боби 128 – бандга асосан: Йўлнинг 1.13 ва 1.14 йўл белгилари билан белгиланган қияликларида, қарама – қарши йўналишларда ҳаракатланишни қийинлаштирадиган бирор – бир тўсиқ бўлса, нишабликка ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 30-дарс «Тик кўтарилиш ва тушишлар» →

17-савол. Қайси йўл белгиси қайрилиб олишга рухсат беради?

Қайси йўл белгиси қайрилиб олишга рухсат беради?
  1. Фақат 2 ва 3
  2. Фақат 1 ва 2
  3. Барчаси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Фақат 1 ва 2

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 3.18.1 ва 3.18.2 бандларига асосан: 3.18.1. «Ўнгга бурилиш тақиқланган».
3.18.2. «Чапга бурилиш тақиқланади».

Мавзу бўйича видеодарс: 6-дарс «Тақиқловчи белгилар» →

18-савол. Соннинг юмшоқ тўқималари лат еганда биринчи тиббий ёрдам қандай кўрсатилади?

  1. Оёқни юмшоқ предметга қўйиш
  2. Лат еган жойни қаттиқ боғлаш, 15-20 дақиқага муз солинган халта қўйиш. Оёқни юқори кўтариш, тинч қўйиш
  3. Лат еган оёқни таранг қилиб (пастдан юқорига) боғлаш, сингандаги каби шина қўйиш. Бир стаканга ярим чой қошиғида ичимлик сода солиб ичириш, касалхонага жўнатиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Лат еган жойни қаттиқ боғлаш, 15-20 дақиқага муз солинган халта қўйиш. Оёқни юқори кўтариш, тинч қўйиш

Шикастланган қўл ёки оёқни баланд ҳолатда сақламоқ ва ички қон қуйилишини олдини олиш учун мумкин қадар таранг боғич боғлаш лозим. Шикастланган жойга 15-20 дақиқа муз қўйилади (совутиш учун совуқ компресс, музли халта, совуқ сув ва бошқалар ишлатилиши мумкин). Оғриқни қолдириш учун шикастланган органга ҳаракатсизлик шароити яратилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 39-дарс «ЙТҲда биринчи ёрдам» →

19-савол. Ҳайдовчининг ўзи аниқлай оладиган ҳаракатланиш учун тўсқинлик ёки хавф туғилганда қандай чоралар кўриши керак?

  1. ДЙҲХ хизматининг энг яқин маҳкамасига ёки ИИО идорасига келиши ва пайдо бўлган тўсқинликлар ёки хавф-хатар тўғрисида хабар бериши
  2. Содир бўлган ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар бериши
  3. Тезликни транспорт воситаси тўхтагунича камайтириши ёки тўсиқни айланиб ўтишнинг бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавфсиз чораларни кўриши
  4. Хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда тезликни камайтириши ва хавфли йўл қисмидан ўтиши
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тезликни транспорт воситаси тўхтагунича камайтириши ёки тўсиқни айланиб ўтишнинг бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавфсиз чораларни кўриши

ЙҲҚ 11-боби 77-банди 3-хатбошисига асосан, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

20-савол. Йўлнинг бу қисмида қувиб ўтишга рухсат этиладими?

Йўлнинг бу қисмида қувиб ўтишга рухсат этиладими?
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.9 чизиғи – реверсив ҳаракат ташкил этилган тасмаларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади. Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда, 1.9 чизиғини фақат у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса, босиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

20-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 21-билет →

Қўнғироқ қилиш