1.6 йўл белгиси «Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви»

1.6 белгиси нимани англатади
Олдинда тенг аҳамиятли йўллар кесишадиган чорраҳа борлигидан огоҳлантиради — бунда кесишаётган йўлларнинг ҳеч бири асосий ҳисобланмайди.
Қаерда ўрнатилади
Аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50–100 метр олдин, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150–300 метр олдин ўрнатилади. Зарур ҳолларда бошқа масофада ҳам қўйилиши мумкин — у ҳолда масофа белги остидаги 7.1.1 «Объектгача бўлган масофа» қўшимча белгисида кўрсатилади. Хавфли қисмнинг узунлиги 7.2.1 «Таъсир оралиғи» белгиси билан кўрсатилиши мумкин.
Ҳайдовчи нима қилиши керак
- Тенг аҳамиятли йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт (ЙҲҚ 105-банд).
- Тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасида трамвай кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар релссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга.
Шу белгига оид тест саволлари
Тренажёрда шу белгига боғлиқ саволлар бор.
Ушбу йўл белгиси чорраҳага яқинлашаётганлик тўғрисида огоҳлантиради, бунда Сиз:
Тўғри жавоб: Фақатгина ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл беришингиз керак
11-билет, 2-саволни очишОгоҳлантирувчи белгиларни топинг
Тўғри жавоб: 4,5
38-билет, 5-саволни очишҚайси белги тенг аҳамиятли йўллар кесишиш чорраҳасига яқинлашиб келаётганлик ҳақида огоҳлантиради?
Тўғри жавоб: 5
44-билет, 10-саволни очишБу белгилар аҳоли яшайдиган жойларда хавфли йўл қисми бошланишидан қанча масофада ўрнатилади?
Тўғри жавоб: 50-100 м
53-билет, 14-саволни очиш





