44-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

44-билетни онлайн ечиш

Машқ базасидаги 44-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.

1-савол. М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг бошқарув қурилмасидаги қандай энг катта люфт йиғиндисига йўл қўйилади?

  1. 25 градус
  2. 20 градус
  3. 10 градус
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 20 градус

Йўл ҳаракати қоидаларига 3-илова 2.1 бандига асосан, бошқарув қурилмасининг люфт йиғиндиси регламент (қатъий белгиланган) шароитлардаги синовларда қуйидаги кўрсаткичдан катта бўлмаслиги керак: М2 ва М3 тоифалар учун — 20 даража.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

2-савол. Қайси транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл бериши керак?

Қайси транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл бериши керак?
  1. Автомобил ҳайдовчиси
  2. Мотоцикл ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Мотоцикл ҳайдовчиси

ЙҲҚ 16-боби 104-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →

3-савол. Ушбу қўшимча ахборот йўл белгиси билдиради:

Ушбу қўшимча ахборот йўл белгиси билдиради:
  1. Белги таъсир оралиғида тўхтаган транспорт воситаларини эвакуация қилиш рухсат этилганлигини билдиради
  2. Белги таъсир оралиғида тўхтаган транспорт воситаларини эвакуация қилиш тақиқланганлигини билдиради
  3. Белги таъсири оралиғида тўхтаган транспорт воситалари мажбурий эвакуация қилинишини кўрсатади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Белги таъсири оралиғида тўхтаган транспорт воситалари мажбурий эвакуация қилинишини кўрсатади

ЙҲҚ 1-иловасининг 7-бўлимидаги 7.21 белгига асосан, «Эвакуатор ишламоқда». 3.27 — 3.30 йўл белгилари таъсир оралиғида тўхтаган транспорт воситалари мажбурий эвакуация қилинишини кўрсатади.

Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →

4-савол. Бекат майдончаларидан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб қанчадан кам масофада (етмасдан ва ўтиб кетиб) тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади?

  1. 30 метр
  2. 15 метр
  3. 25 метр
  4. 20 метр
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. 15 метр

ЙҲҚ 13-боби 91-банди 13-хатбошига асосан, тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади - бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно).

Мавзу бўйича видеодарс: 25-дарс «Тўхташ ва тўхтаб туриш» →

5-савол. Ҳаракатланиш рухсат этилган:

Ҳаракатланиш рухсат этилган:
  1. Трамвайга ва қизил автомобилга
  2. Трамвайга
  3. Мотоциклга
  4. Кўк автомобилга
  5. Қизил автомобилга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 5. Қизил автомобилга

ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

6-савол. Ушбу қора транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўналишни ўзгартириш қандай номланади?

Ушбу қора транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўналишни ўзгартириш қандай номланади?
  1. Барча жавоблар тўғри
  2. Бўлаклар сонини ўзгартириш
  3. Авария ҳолатини келтириш
  4. Манёвр қилиш
  5. Хавфли ҳаракатланиш
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Авария ҳолатини келтириш

ЙҲҚнинг 1-боб. 6-банд 2-хатбошига асосан: авария ҳолатини юзага келтириш — йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларини ҳаракат йўналиши ёки тезлигини кескин ўзгартиришга, шунингдек, ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилиш.

Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →

7-савол. Тик нишабликларда двигател билан тормозлашда қияликка нисбатан қандай узатма танланади?

  1. Нишаблик қанча қийин бўлса узатма пағонаси шунча юқори бўлади
  2. Нишаблик қанча қийин бўлса узатма пағонаси шунча паст танланади
  3. Поғоналарни танлашнинг нишабликка алоқаси йўқ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Нишаблик қанча қийин бўлса узатма пағонаси шунча паст танланади

Тик нишабликда ҳаракатланаётганида ҳайдовчи қанча паст узатмани танласа, двигател ёрдамида тормозлаш шунчалик самара беради. Шунинг учун нишаблик қанчалик тик бўлса, узатмани ҳам шунчалик паст танлаш керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 40-дарс «Ҳаракат хавфсизлиги асослари» →

8-савол. М1 тоифадаги транспорт воситалари шиналари протектори нақшининг қолдиқ баландлиги неча мм. дан кам бўлмаслиги керак?

  1. 1,0 мм
  2. 2,5 мм
  3. 1,6 мм
  4. 2,0 мм
  5. 0,8 мм
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. 1,6 мм

ЙҲҚ 3-иловасининг 5.1-бандига мувофиқ, агар шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги Н2, Н3, О3, о4 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,0 мм дан кам бўлса; М1, Н1, О1, О2 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 1,6 мм дан, кам бўлса; М2, М3 тоифадаги автотранспорт воситалари учун — 2,0 мм дан кам бўлса; мотосикл ва мопедлар (скутерлар, Квадросикллар) учун — 0,8 мм дан кам бўлса транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 41-дарс «Носозликлар: қачон ҳайдаш мумкин эмас» →

9-савол. Қайси белги светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида транспорт воситалари тўхтайдиган жойни билдиради?

Қайси белги светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида транспорт воситалари тўхтайдиган жойни…
  1. Г
  2. Б
  3. А
  4. В
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. В

ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.33 белгига асосан, «Тўхташ чизиғи». Светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида транспорт воситалари тўхтайдиган йўналишини билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

10-савол. Қайси белги тенг аҳамиятли йўллар кесишиш чорраҳасига яқинлашиб келаётганлик ҳақида огоҳлантиради?

Қайси белги тенг аҳамиятли йўллар кесишиш чорраҳасига яқинлашиб келаётганлик ҳақида огоҳлантиради?
  1. 2
  2. 3
  3. 1
  4. 5
  5. 4
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 4. 5

ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлимидаги 1.6 белгига асосан, “Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви” ҳайдовчиларни тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасига яқинлашаётганлиги ҳақида ахборот беради.

Мавзу бўйича видеодарс: 4-дарс «Огоҳлантирувчи белгилар» →

11-савол. “Имтиёз” атамасига тегишли таърифни кўрсатинг

  1. Мўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи
  2. Йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан имтиёзи бўлган бошқа йўл ҳаракати қатнашчисининг ҳаракат йўналиши ёки тезлигини ўзгартиришга мажбур этиши мумкин бўлган ҳолларда ҳаракатни давом эттирмаслигини ёки бошламаслигини, бирор-бир манёвр бажариши мумкин эмаслигини билдирувчи талаб
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Мўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи

Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, имтиёз — мўлжалланган йўналишда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи.

Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →

12-савол. Қайси белги рўпарадан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл беришни талаб қилади?

Қайси белги рўпарадан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл беришни талаб қилади?
  1. 2
  2. 5
  3. 1
  4. 4
  5. 3
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. 2

ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.6 белгига асосан, «Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги». Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 5-дарс «Имтиёз белгилари» →

13-савол. Қайси йўналишларда сизга ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади?

Қайси йўналишларда сизга ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади?
  1. Тўғрига ва чапга
  2. Чапга ва орқага қайрилиб олишга
  3. Фақат чапга
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Фақат чапга

ЙҲҚга 1-ИЛОВА 5.8.2 банди ва 5. Ахборот-кўрсаткич белгиларининг 11-хатбоши ҳамда ЙҲҚнинг 7-боб. 32-банд 1 ва 2-хатбошига асосан: 5.8.2. «Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши». Тасма бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналиши. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
Йўлнинг четки чап бўлагидан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 ва 5.8.2 белгилари шу тасмадан қайрилишга ҳам рухсат беради.
32. Йўналтиргич кўринишидаги қизил, сариқ ва яшил рангли светофор ишоралари ҳам доирасимон шаклдаги светофор ишоралари билан бир хил маънога эга бўлади. Улар фақат кўрсатилган йўналишга таъсир этади.
Агар тегишли йўл белгиси билан қайрилиб олиш тақиқланмаган бўлса, чапга бурилишга рухсат берувчи йўналтиргич қайрилиб олишга ҳам рухсат беради. Қўшимча тармоқдаги яшил йўналтиргич ҳам худди шу маънони билдиради.

Мавзу бўйича видеодарс: 31-дарс «Йўналишли транспорт устунлиги» →

14-савол. Тартибга солувчининг хуштак ишораси хизмат қилади:

  1. Пиёдалар учун рухсат этувчи ишора бўлиб
  2. Зарур ҳолларда «қўлни юқорига кўтариш» ишорасининг ўрнини босиш учун
  3. Ҳаракат иштирокчиларининг эътиборини жалб этиш учун
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Ҳаракат иштирокчиларининг эътиборини жалб этиш учун

ЙҲҚ 7-боби 40-бандига асосан, йўл ҳаракати қатнашчиларининг эътиборини жалб этиш учун ҳуштак билан қўшимча ишора берилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →

15-савол. Бу жойда автобусни қувиб ўтишга рухсат этиладими?

Бу жойда автобусни қувиб ўтишга рухсат этиладими?
  1. Рухсат этилади
  2. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилади

ЙҲҚ 12-боби 86-банд 4-хатбошисига асосан, темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда қувиб ўтиш тақиқланади. Аҳоли пунктларидан ташқарида такрорланадиган биринчи 1.1 белги йўлнинг хавфли қисми бошланишидан 150 — 300 метр олдин ўрнатилади.

Мавзу бўйича видеодарс: 24-дарс «Қувиб ўтиш» →

16-савол. Ушбу ҳолатда Сиз бажаришингиз лозим:

Ушбу ҳолатда Сиз бажаришингиз лозим:
  1. Бошқа транспорт воситалари бўлмаса, чорраҳадан тўхтамасдан ўтиб кетиш
  2. Белги олдида тўхташ
  3. Тўхташ чизиғи олдида тўхташ
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Тўхташ чизиғи олдида тўхташ

ЙҲҚ 16-боби 104 бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

17-савол. Қизил автомобилнинг ҳайдовчисига шу вазиятда пиёдалар ўтиш жойи орқали ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этиладими?

Қизил автомобилнинг ҳайдовчисига шу вазиятда пиёдалар ўтиш жойи орқали ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат…
  1. Рухсат этилади
  2. Тақиқланади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 2. Тақиқланади

ЙҲҚ 17-боби 110-бандига мувофиқ, агар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи олдида транспорт воситаси ҳаракатини секинлаштирса ёки тўхтаса, қўшни тасмаларда ҳаракатланаётган бошқа ҳайдовчилар бу транспорт воситаси олдида пиёда(лар) йўқлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина ҳаракатланишни давом эттиришлари мумкин.

Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →

18-савол. Бу жойда қайрилишга рухсат этиладими?

Бу жойда қайрилишга рухсат этиладими?
  1. Тақиқланади
  2. Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 1. Тақиқланади

ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлими 1.3-бандига асосан, ушбу чизиқ тўрт ва ундан ортиқ ҳаракатланиш бўлаги бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари оқимини ажратади, 1.3 чизиғини босиб ўтиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 19-дарс «Ётиқ чизиқлар» →

19-савол. Хавфсиз оралиқ масофани кўрсатинг

Хавфсиз оралиқ масофани кўрсатинг
  1. В
  2. А ва В
  3. Б
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. Б

Йўл ҳаракати қоидаларининг 73 бандига асосан, ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганда, тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак.

Мавзу бўйича видеодарс: 22-дарс «Қатнов қисмида жойлашув» →

20-савол. Кўрсатилган қайси белгилар чапга бурилишни тақиқлайди?

Кўрсатилган қайси белгилар чапга бурилишни тақиқлайди?
  1. A ва B
  2. Ҳаммаси
  3. A ва C
  4. Фақат A
Жавобни кўрсатиш

Тўғри жавоб: 3. A ва C

ЙҲҚ 1-илованинг қуйидаги бандлар: 5.10.2, 5.10.3. “Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлга чиқиши”. 5.11.1. “Қайрилиб олиш жойи”. Чапга бурилиш тақиқланади.

Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →

20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан

44-билетни онлайн ечиш

Кейинги: 45-билет →

Қўнғироқ қилиш