38-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
38-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 38-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобилининг юк хонаси бортининг баландлиги:
- 1,5 метрдан кам бўлмаслиги керак
- 0,7 метрдан кам бўлмаслиги керак
- 1 метрдан кам бўлмаслиги керак
- 1,3 метрдан кам бўлмаслиги керак
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. 1,3 метрдан кам бўлмаслиги керак
ЙҲҚ 26 – боби 153 – бандига асосан: Одам ташиш учун мўлжалланган юк автомобили юкхонасининг борти 1,3 метрдан кам бўлмаслиги шарт. Бунда юкхонанинг пастки қисмидан 0,3 — 0,5 метр баландликда маҳкамланган ўриндиқлар жиҳозланган бўлиши керак.
2-савол. Белги остидаги қўшимча ахборот белгиси нимани англатади?
- Белгидан йўлнинг тор қисмигача бўлган масофани
- Йўлнинг тор қисми узунлигини
- Тор қисмини айланиб ўтиш жойигача масофани
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Белгидан йўлнинг тор қисмигача бўлган масофани
ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг иккинчи хатбошисига асосан: 7.1.1. “Обектгача бўлган масофа”. Белгидан йўлнинг хавфли жойи, йўл ҳаракатига тегишли чекловлар киритиладиган жойи ёки ҳаракат йўналиши бўйича олдиндаги муайян жойгача бўлган масофани кўрсатади.
Мавзу бўйича видеодарс: 10-дарс «Қўшимча ахборот белгилари (жадваллар)» →
3-савол. Тўхтаб туриш жойидан чиқиб кетганда бошқа транспорт воситаси билан йўлларингиз кесишганда қандай ҳаракат қилишингиз керак?
- Йўл бериш
- Биринчи ўтиш
- Ўзаро келишувга биноан ҳаракатланиш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Йўл бериш
ЙҲҚ 9-боби 60 - бандига мувофиқ, транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишлари кесишадиган ва ўтиш навбати қоидаларда назарда тутилмаган ҳолларда ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
4-савол. Мазкур таниқлик белгиси нимани билдиради?
- Механик транспорт воситасида тишли турумланган (шиплар) шиналар ўрнатилганини
- Олдинда қатнов қисми нотекис бўлган йўл қисмини
- Олдинда шу йўналишда ҳаракатланиш учун уч бўлакли йўл қисмини
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Механик транспорт воситасида тишли турумланган (шиплар) шиналар ўрнатилганини
ЙҲҚ 29-бобида 176-бандида келтирилган 2-изоҳга асосан, "Турумланган" (тишли, шипли) — турумланган шинали механик транспорт воситаларининг орқасида — ичига қора рангда "Т" ҳарфи туширилган, қизил ҳошияли, оқ рангли учи юқорига йўналтирилган тенг томонли учбурчак кўринишида. Учбурчакнинг томонлари 200 миллиметрдан кам бўлмаслиги, ҳошиясининг кенглиги учбурчак томонининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак.
5-савол. Огоҳлантирувчи белгиларни топинг
- 4,5
- Ҳаммаси
- 1,2,4,5
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 4,5
ЙҲҚ 1 илова: 1.19. “Икки томонлама ҳаракатланиш” – Йўлнинг (қатнов қисмининг) қарама-қарши ҳаракатланиш қисми бошланишини билдиради. ЙҲҚ 1 илова: 1.6. “Тенг аҳамиятли йўллар кесишуви”.
6-савол. Болаларни ташкилий ташишда қандай талаблар қўйилади?
- Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига дахли бўлмаган автобусларда саккиз ва ундан ортиқ болаларнинг ташкилий ташилиши
- Болалар гуруҳини ташкилий ташиш учун мўлжалланган транспорт воситасининг олд ва орқа томонига «Болалар гуруҳини ташиш» таниқлик белгиси ўрнатилиши керак
- Барча санаб ўтилган талаблар
- Болалар гуруҳини ташкилий ташишда транспорт воситасида катта ёшли кузатиб борувчи бўлиши шарт
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Барча санаб ўтилган талаблар
Болалар гуруҳини ташкилий ташишда автобус (микроавтобус)да катта ёшли кузатиб борувчи(лар) бўлиши шарт. Бундай автобус (микроавтобус)ларнинг олди ва орқа томонига "Болалар гуруҳини ташиш" таниқлик белгиси ўрнатилиши керак.
7-савол. Ушбу кўрсатилган вазиятда сизга ҳовлига орқа билан кириб қайрилиб олишга рухсат бериладими?
- Рухсат берилади агарда бунда ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халақит берилмаса
- Тақиқланади
- Ҳар қандай ҳолларда рухсат берилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат берилади агарда бунда ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халақит берилмаса
ЙҲҚ 9-боби 63 - бандига мувофиқ, транспорт воситасини орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаши ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит бермаслиги шарт. Зарурат туғилганда ҳайдовчи бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиши керак. Бир томонлама ҳаракатли йўлларда орқага ҳаракатланиш тақиқланмаган.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
8-савол. Кўкрак қафаси шикастланган ярадорни керакли жойга қандай элтиш керак?
- Соғ ёни билан ётган ёки ўтирган ҳолда
- Яраланган ёни билан ётган ёки ярим ўтирган ҳолда
- Орқаси билан ёки қорни билан ётган ҳолда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Яраланган ёни билан ётган ёки ярим ўтирган ҳолда
Суяк синиқларининг бир бирига нисбатан қўзғалмаслигини таъминлаш учун кўкрак қафасига боғич таранг қилиб боғланади. Бу ҳолда нафас олиш ўтирган ҳолатда эркин бўлган кўкрак-қурсоқ диафрагма пардаси ҳаракатлари ҳисобига амалга оширилади.
9-савол. Йўл чизиқлари нечта гуруҳдан иборат?
- 3 та
- 2 та
- 4 та
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 2 та
ЙҲҚга 2-ИЛОВАга асосан йўл чизиқлари 2 гуруҳга бўлинади: 1. Ётиқ чизиқлар; 2. Тик чизиқлар.
10-савол. Агар автомобилнинг ўнг ғилдираклари нам қопламали йўл ёқасига чиқиб қолса, тавсия этилади?
- Автомобилни тормозлаб, йўлнинг қатнов қисмига оҳиста равон буриш.
- Автомобилни тормозлаш ва тўлиқ тўхтатиш
- Автомобилни тормозламасдан йўлнинг қатнов қисмига оҳиста равон буриш
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Автомобилни тормозламасдан йўлнинг қатнов қисмига оҳиста равон буриш
Ҳаракатланишда автомобил ўнг ғилдиракларининг юмшоқ ва нам йўл ёқасида чиқиши ўнг ва чап ғилдираклар илашиш коэффисиэнтларининг турлича бўлишига ва бу ўз навбатида автомобилнинг сирпаниб кетишига олиб келади. Бундай вазиятда тезликни пасайтирмай, яъни тормоз тепкисини босмай рул чамбарагини аста буриб қатнов қисмига йўналтириш керак. Ушбу ҳолатда тормозлаш ҳам автомобилнинг сирпанишига олиб келади.
11-савол. Бу йўл белгиси нимани билдиради?
- Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан зиёд бўлган юк автомобили билан 40 км/соатдан кам тезликда кетаётган якка транспорт воситаларидан ташқари барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади
- 40 км/соатдан кам тезликда кетаётган якка, ён кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли мотоцикллар ва велосипедлардан ташқари барча механик транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан зиёд бўлган юк автомобили билан 40 км/соатдан кам тезликда кетаётган якка транспорт воситаларидан ташқари барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади
ЙҲҚ 1-иловасининг 3-бўлимидаги 3.22 белги талабига мувофиқ, "Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган" белгиси тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларида барча транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланишини билдиради (соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаси, трактор, от-арава, велосипед бундан мустасно).
12-савол. Тўхташ қоидасини бузган ҳамма ҳайдовчилар қайси жавобда кўрсатилган?
- Қизил автомобил ва мотоциклнинг ҳайдовчилари
- Кўк автомобил ҳайдовчиси
- Барча транспорт воситаларининг ҳайдовчилари
- Мотоциклнинг ҳайдовчиси
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Барча транспорт воситаларининг ҳайдовчилари
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг ўттиз биринчи хатбошисига асосан: 3.27. “Тўхташ тақиқланган”. Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради. ЙҲҚ 1-иловаси 7-бўлимининг тўққизинчи хатбошисига асосан: 7.2.4 - ҳайдовчиларга уларнинг 3.27 йўл белгиси таъсир доирасида эканликлари ҳақида ахборот беради. Ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни эгаллаш тақиқланади.
13-савол. Қайси транспорт воситасига ҳаракатланиш рухсат этилади?
- Сариқ ва қизил автомобилга
- Оқ ва яшил автомобилга
- Яшил, қизил ва оқ автомобилга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Сариқ ва қизил автомобилга
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг қўллари ён томонга узатилганда ёки туширилганда: чап ва ўнг ён томонидан трамвайга тўғрига, релссиз транспорт воситаларига тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга, пиёдаларга қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат берилади; олд ва орқа томонидан барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
14-савол. Бир вақтда қайрилишда қайси транспорт воситаси йўл бериши керак?
- Автобус ҳайдовчиси
- Енгил автомобиль ҳайдовчиси
- Бундай вазиятда ҳайдовчилар ўзаро келишадилар
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Автобус ҳайдовчиси
ЙҲҚ 9-боби 60 - бандига мувофиқ, транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишлари кесишадиган ва ўтиш навбати қоидаларда назарда тутилмаган ҳолларда ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
15-савол. Қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?
- Қизил, кўк ва яшил автомобилларга.
- Барча транспорт воситаларига.
- Фақат қизил автомобилга.
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Қизил, кўк ва яшил автомобилларга.
ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, тартибга солувчининг ўнг қўли олдинга узатилганда: чап ёнидан трамвайга чапга, релссиз транспорт воситаларига барча йўналишларда; олди томонидан барча транспорт воситаларига фақат ўнгга ҳаракатланишга рухсат берилади; орқа томонидан ва ўнг ёнидан барча транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади; пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонида қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 17-дарс «Тартибга солувчи ишоралари» →
16-савол. Аҳоли пунктларидан ташқарида қувиб ўтишда қандай огоҳлантириш ишораларидан фойдаланиш мумкин?
- Товушли ишоралардан
- 1 ва 2
- Фараларнинг узоқни ёритувчи чироқларидан
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. 1 ва 2
ЙҲҚнинг 8-боб. 48-банд 2 ва 3-хатбоши ва 49-бандига асосан: 48. Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун; Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.
49. Қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга фара чироқларини ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
17-савол. Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини неча ёшдан бошқаришга рухсат берилади?
- 16
- 12
- 14
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 14
ЙҲҚнинг 28-боб. 165-бандига асосан: 165. Йўлда велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини ва аравани бошқариш, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш 14 ёшдан кичик бўлмаган, мопед ва скутерни бошқариш эса 16 ёшдан кичик бўлмаган шахсларга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 38-дарс «Велосипед, мопед, аравалар ва ҳайвонлар» →
18-савол. Бу вазиятда сиз ўнгга бурилаётиб, Сиз:
- Ҳаракат йўналиши бўйича ва бурилаётган кўчани кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳамда бошқа транспорт воситаларига йўл берасиз
- Фақат транспорт воситаларга йўл берасиз
- Барча қатнов қисмидаги пиёдаларга йўл берасиз
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Ҳаракат йўналиши бўйича ва бурилаётган кўчани кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳамда бошқа транспорт воситаларига йўл берасиз
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.42 белгига асосан, «Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш». Транспорт светофори қизил чироғининг ўнг ёнига 5.42 йўл белгиси ўрнатилган бўлса, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари светофорнинг тақиқловчи ишораси ёниб турганда, барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ўнгга бурилишлари мумкин. Бунда улар ҳаракат йўналиши бўйича ва бурилаётган кўчани кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳамда бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 11-дарс «Чорраҳалардан ўтиш асослари» →
19-савол. Қайси йўналиш бўйича ҳаракатланишга рухсат берилган?
- Ҳар икки йўналишда тақиқланади
- Фақат «A»
- Фақат «B»
- Ҳар икки йўналишда мумкин
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат «B»
ЙҲҚга 1-ИЛОВА 4.1.1 банди ва 4.Буюрувчи белгиларнинг 10-хатбошига асосан: 4.1.1. «Ҳаракатланиш тўғрига». 4.1.1 — 4.1.6 йўл белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмасидан олдин ўрнатилса, белгининг таъсири шу кесишмага жорий қилинади.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
20-савол. Рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун бўлаклар сони қандай аниқланади?
- Йўл ётиқ чизиғи билан
- Барча санаб ўтилган усуллар билан
- Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши ёки «Бўлак бўйича ҳаракатланиш йўналиши» йўл белгилари билан
- Ҳайдовчининг ўзи томонидан қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситаларининг ўлчамларини ва улар ўртасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ҳисобга олиб
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Барча санаб ўтилган усуллар билан
Йўл ҳаракати қоидаларининг 10 боби 64 бандига асосан, релссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракатланиш икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш тасмалари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.
Трамвай йўли, ажратувчи тасма, узлуксиз 1.1, 1.3 йўл чизиқлар ёки узуқ-узуқ томони чапда жойлашган 1.11 йўл чизиғи билан ажратилган йўлларда қарама-қарши йўналишга чиқиш тақиқланади.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
38-билетни онлайн ечиш