53-билет: ЙҲҚ тест саволлари ва жавоблари
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
53-билетни онлайн ечишМашқ базасидаги 53-билетнинг 20 та саволи. Аввал ўзингиз жавоб беринг, кейин «Жавобни кўрсатиш» тугмасини босинг: у ерда тўғри жавоб ва изоҳ бор. Билетни вақтга ва хатолар ҳисоби билан ечиш учун уни тренажёрда очинг.
1-савол. Қайси белги ҳайдовчига кесиб ўтилаётган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериш лозимлигини билдиради?
- А
- Б ва Г
- В
- Г
- Б
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Б ва Г
ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.4 белгига асосан, «Йўл беринг!». Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
ЙҲҚ 1-иловасининг 2-бўлимидаги 2.5 белгига асосан, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган». Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, 7.13 қўшимча-ахборот белгиси бўлганда эса асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.
2-савол. Йўл ўртасидаги тўхташ жойида тўхтаган шу йўналишдаги трамвайга яқинлашиб қолган ҳайдовчи нима қилиши керак?
- Тўхташи, трамвай эшиклари ёпилгандан кейин ҳаракатни давом эттириши
- Трамвай тўхташ жойидан ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ўтиши
- Тўхташи, сўнг трамвай ҳаракатланганидан кейин ҳаракатни давом эттириши
- Йўл ўртасидаги тўхташ жойида турган шу йўналишдаги трамвайга келаётган ёки ундан узоқлашаётган пиёдаларга йўл бериши
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 4. Йўл ўртасидаги тўхташ жойида турган шу йўналишдаги трамвайга келаётган ёки ундан узоқлашаётган пиёдаларга йўл бериши
ЙҲҚ 17-боби 114-бандига асосан, агар йўловчиларни тушириш ёки чиқариш қатнов қисмида ёки унда жойлашган майдончада амалга оширилаётган бўлса, ҳайдовчи бекатда тўхтаган йўналишли транспорт воситаси эшиклари томон бораётган ёки ундан келаётган пиёда(лар)га йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →
3-савол. Туманга қарши олд чироқларни қоронғи вақтда, йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан бирга қўллаш мумкинми?
- Мумкин
- Мумкин эмас
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Мумкин
Йўл ҳаракати қоидаларининг 137 бандига асосан, қуйидаги ҳолларда туманга қарши фара чироқларидан фойдаланиш мумкин: сутканинг қоронғи вақтида йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи фара чироқлари билан бирга.
4-савол. Транспорт воситалари чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтадилар:
- Кўк автомобил, трамвай, қизил автомобил
- Трамвай, кўк автомобил чорраҳага чиқади, қизилга йўл беради, сўнгра бурилишни тугаллайди
- Трамвай, қизил, сўнгра кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Кўк автомобил, трамвай, қизил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 106-, 105- ва 104-бандларига асосан, асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъи назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган релссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга.
Мавзу бўйича видеодарс: 43-дарс «Янги ва ностандарт саволлар» →
5-савол. Ҳайдовчи чапга бурилишда қайси йўналиш бўйича қоидани бузмоқда?
- Фақат «А» йўналиши бўйича
- Фақат «Б» йўналиши бўйича
- Кўрсатилган барча йўналиш бўйича
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Кўрсатилган барча йўналиш бўйича
ЙҲҚ 1-иловасининг 5-бўлимидаги 5.8.1 белгига асосан, «Тасмалар бўйича ҳаракат йўналиши». Тасмалар сони ва ҳар бири бўйича рухсат этилган ҳаракатланиш йўналишлари. Бошқа йўналишлар бўйича ҳаракатланиш тақиқланади.
ЙҲҚ 2-иловасининг 1-бўлимидаги 1.1 чизиғига асосан, 1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини ва велосипедчилар учун бўлагининг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради. 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
6-савол. Бундай вазиятда сиз:
- Рўпарадан келаётган автомобилга йўл бераман
- Биринчи ўтиш ҳуқуқига эгаман
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Рўпарадан келаётган автомобилга йўл бераман
ЙҲҚ 1-илова 2.6. “Рўпара ҳаракатланишнинг устунлиги”: Қарама-қарши ҳаракатланишни қийинлаштирадиган ҳолларда йўлнинг тор қисмига кириш тақиқланади. Ҳайдовчи йўлнинг тор қисмида бўлган ёки рўпарадан унга яқин бўлган транспорт воситасига йўл бериши керак.
7-савол. Бу белги ўрнатилган йўлда автобусларга ҳаракатланиш рухсат этиладими?
- Тақиқланади
- Фақат рухсат этилган тўла вазни 3,5 т дан ортиқ бўлмаган автомобилларга рухсат этилади
- Рухсат этилади
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Рухсат этилади
ЙҲҚ 1-иловаси 5-бўлимининг тўртинчи хатбошисига асосан: 5.3. “Автомобиллар учун мўлжалланган йўл”. Фақат автомобиллар, автобус ҳамда мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларнинг ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлни билдиради.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
8-савол. Қайси йўналиш бўйича чапга бурилишга рухсат этилади?
- Ҳар икки йўналишларга тақиқланади
- Фақат 1-йўналиш
- Фақат 2-йўналиш
- Барча йўналишларга
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат 2-йўналиш
ЙҲҚнинг 9-боб. 56-банд 2-хатбошига асосан: Агар 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ёхуд 1.18 йўл чизиғи билан бошқа ҳаракатланиш тартиби ўрнатилмаган бўлса, қатнов қисмининг ўртасида у билан бир сатҳда жойлашган бир йўналишдаги трамвай изидан чапга бурилиш ва қайрилиб олишга рухсат этилади. Бироқ, бу трамвай ҳаракатига халақит бермаслиги керак.
9-савол. Механик транспорт воситаларини шатакка олишда эгилувчан улагичга камида нечта огоҳлантирувчи қурилма ўрнатилади?
- Камида битта
- Камида иккита
- Камида учта
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Камида иккита
Йўл ҳаракати қоидаларининг 177 бандига асосан, механик транспорт воситаларини шатакка олишда эгилувчан улагични кўрсатадиган огоҳлантирувчи, ўлчами 200х200 миллиметр бўлган, диагонали бўйича кетма-кет жойлашган, кенглиги 50 миллиметрли қизил ва оқ рангли энли чизиқлар туширилган, ёруғлик қайтарадиган юзали байроқчалар ёки квадрат кўринишидаги белги ўрнатилиши керак.
Эгилувчан улагичга камида иккита таниқлик белгиси ўрнатилади.
10-савол. Ҳаракат тезлиги 40 км/соатдан ошмайдиган транспорт воситасига қатнов қисмининг ўнг қаторидан чиқишга қачон рухсат этилади?
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
- Чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун қайта тизилишда
- Айланиб ўтишда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Барча санаб ўтилган ҳолларда
ЙҲҚнинг 10-боб. 68-бандига асосан: 68. Тезлигини соатига 40 километрдан ошириши мумкин бўлмаган ёки техник сабабларга кўра тезлигини бундан ошира олмайдиган транспорт воситалари айланиб ўтиш, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун қайта тизилишдан ёки рухсат этилган ҳолларда йўлнинг чап томонида тўхташдан бошқа ҳолларда фақат четки ўнг қаторида ҳаракатланишлари керак.
11-савол. Қора автомобил чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?
- Биринчи
- Охирги
- Иккинчи
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Биринчи
ЙҲҚ 7-боби 43-бандига асосан, светофор ишоралари имтиёз белгилари талабларига зид бўлган ҳолларда ҳайдовчилар светофор ишораларига амал қилишлари керак. ЙҲҚ 15-боби 99-бандига асосан, светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 32-дарс «Махсус транспорт: сигнал ва маёқчалар» →
12-савол. Йўлнинг қатнов қисми:
- Йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми
- Йўлнинг транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми
- Йўлнинг автомобиллар ҳаракати учун мўлжалланган қисми
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, қатнов қисми — йўлнинг релссиз транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган қисми.
Мавзу бўйича видеодарс: 1-дарс «Умумий қоидалар ва атамалар» →
13-савол. Чорраҳани биринчи бўлиб кесиб ўтади?
- Қизил автомобил
- Яшил автомобил
- Кўк автомобил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Яшил автомобил
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 12-дарс «Тартибга солинган чорраҳалар» →
14-савол. Бу белгилар аҳоли яшайдиган жойларда хавфли йўл қисми бошланишидан қанча масофада ўрнатилади?
- 50-100 м
- 25-50 м
- 15-25 м
- 100-150 м
- 150-300 м
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. 50-100 м
ЙҲҚ 1-иловасининг 1-бўлими изоҳининг 1-хатбошига асосан, 1.1, 1.2, 1.6, 1.8 ва 1.30 огоҳлантирувчи белгилар аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50-100 метр олдин ўрнатилади.
15-савол. Жиҳозланган бекатлари бўлмаган трамвай тўхташ жойларида унга чиқиш учун пиёдаларга қачон қатнов қисмига чиқишга рухсат этилади?
- Агар қатнов қисмида транспорт воситалари йўқ бўлса трамвай яқинлашиб келганда
- Трамвай тўла тўхтагандан сўнг
- Трамвай яқинлашиб келганда
- Ҳар қандай ҳолда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Трамвай тўла тўхтагандан сўнг
ЙҲҚ 4-боби 22-бандига асосан, қатнов қисмидан баланд жойлашган майдончалар билан жиҳозланмаган бекатларда йўналишли транспорт воситалари тўлиқ тўхтагандан сўнг унга чиқиш учун қатнов қисмига чиқишга рухсат этилади.
Мавзу бўйича видеодарс: 26-дарс «Пиёдалар ўтиш жойи ва бекатлар» →
16-савол. Автомобиллар чорраҳадан қуйидаги тартибда ўтади:
- Қизил, яшил, кўк
- Уччаласи бир вақтда
- Кўк, қизил, яшил
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 2. Уччаласи бир вақтда
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан яқинлашаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Мавзу бўйича видеодарс: 13-дарс «Тенг аҳамиятли чорраҳалар» →
17-савол. Мазкур белги нима ҳақида хабар беради?
- Троллейбус ёки автобус тўхташ жойларини билдиради
- Маршрутдан бошқа барча транспорт воситаларига йўлнинг ўнг қатори бўйича ҳаракатланишни тақиқлайди
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 1. Троллейбус ёки автобус тўхташ жойларини билдиради
ЙҲҚ 1- иловасининг 5-бўлими 5.12 "Автобус ва (ёки) троллейбус тўхташ жойи" белгиси.
Мавзу бўйича видеодарс: 8-дарс «Ахборот-кўрсаткич белгилари» →
18-савол. Аҳоли пунктларидан ташқарида тиркамали юк автомобиллари қандай юқори тезлик билан ҳаракатланиши мумкин?
- 80 км/соат
- 60 км/соат
- 70 км/соат
- 90 км/соат
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. 70 км/соат
Йўл ҳаракати қоидаларининг 79 бандига асосан, аҳоли пунктларидан ташқарида: тиркамали юк автомобилларига тезликни соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш рухсат этилади.
19-савол. Ҳайдовчи пиёдаларга қачон йўл бериши керак?
- Ёнилғи шохобчасидан йўлга чиқишда
- Тўхтаб туриш жойидан йўлга чиқишда
- Барча санаб ўтилган ҳолларда
- Ҳовлидан йўлга чиқишда
- Йўлдан ҳовлига киришда
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Барча санаб ўтилган ҳолларда
ЙҲҚ 9-боби 54-бандига мувофиқ, ёндош ҳудудлардан йўлга чиқаётган ҳайдовчи унда ҳаракатланаётган транспорт воситалари ва пиёдаларга, шунингдек йўлдан чиқишда ҳаракат йўналишини кесиб ўтаётган пиёдалар ва велосипедчиларга йўл бериши керак.
Мавзу бўйича видеодарс: 21-дарс «Ҳаракатни бошлаш ва манёвр» →
20-савол. Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчисига белгида кўрсатилган тезлик билан ҳаракатланишга рухсат берилган?
- Ҳар иккисига тақиқланган
- Ҳар икки ҳайдовчига
- Фақат микроавтобус ҳайдовчисига
Жавобни кўрсатиш
Тўғри жавоб: 3. Фақат микроавтобус ҳайдовчисига
ЙҲҚ 11-боби 79-банди 2-хатбошига асосан, аҳоли пунктларидан ташқарида шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади. ЙҲҚ 11-боби 80-банди 1-хатбошига асосан, ҳар қандай йўлларда юкхонасида одам ташиётган юк автомобилларига тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
20 та савол · жавоб ва изоҳ дарҳол · бепул, рўйхатдан ўтмасдан
53-билетни онлайн ечиш