1.8 йўл белгиси «Светофор тартибга солади»

1.8 белгиси нимани англатади
Чорраҳада, пиёдалар ўтиш жойида ёки йўлнинг бирор қисмида ҳаракат светофор билан тартибга солинишидан огоҳлантиради.
Қаерда ўрнатилади
Аҳоли пунктларида хавфли жойдан 50–100 метр олдин, аҳоли пунктларидан ташқарида эса 150–300 метр олдин ўрнатилади. Зарур ҳолларда бошқа масофада ҳам қўйилиши мумкин — у ҳолда масофа белги остидаги 7.1.1 «Объектгача бўлган масофа» қўшимча белгисида кўрсатилади. Хавфли қисмнинг узунлиги 7.2.1 «Таъсир оралиғи» белгиси билан кўрсатилиши мумкин.
Вақтинча йўл белгиси сифатида сариқ фонда бўлиши мумкин (масалан, йўл ишлари пайтида).
Шу белгига оид тест саволлари
Тренажёрда шу белгига боғлиқ саволлар бор.
Тўғри жавоб: Вақтинчалик белги ҳисобланади
15-билет, 4-саволни очишБу белгилар аҳоли яшайдиган жойларда хавфли йўл қисми бошланишидан қанча масофада ўрнатилади?
Тўғри жавоб: 50-100 м
53-билет, 14-саволни очиш





