Умумий қоидалар · 61-билет, 1-савол
Қайси йўл асосий йўл ҳисобланади?
Жавоб вариантлари
- Ҳар бир йўналишда ҳаракатланиш учун бир бўлакли йўлга нисбатан кўп бўлакли қатнов қисми бўлган йўл
- Тупроқли йўлга нисбатан қопламали йўл ёки тегишли белгилар билан белгиланган йўл✓ Тўғри жавоб
- Уч томонлама чорраҳада туташиб келган йўлга нисбатан ҳар икки томонга давом этувчи йўл
Изоҳ
ЙҲҚ 1-боби 6-банди 12-тушунчасига асосан, асосий йўл — тупроқли ёки шағалли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфалт, семент-бетонли ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 — 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош ҳудуддан чиқадиган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.
Саволдаги белгилар
Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.
«Умумий қоидалар» мавзусидаги бошқа саволлар
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.



