Умумий қоидалар · 18-билет, 9-савол
Чорраҳа бу - ...
Жавоб вариантлари
- Йўлнинг релссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми
- Йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи✓ Тўғри жавоб
- Бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мўлжалланмаган ҳудуд (ҳовлилар, турар жой даҳалари, автомобил тўхтаб туриш жойлари, ёнилғи қуйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлар)
Изоҳ
Йўл ҳаракати қоидаларининг 6 бандига асосан, чорраҳа — йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи. Чорраҳа чегараси унинг марказидан қатнов қисмлари охиридаги қарама-қарши томонларнинг энг узоқ бурилиш жойларини туташтирувчи тасаввур қилинадиган чизиқлар билан аниқланади.
Ёндош ҳудудлардан чиқиш жойлари чорраҳа ҳисобланмайди.
«Умумий қоидалар» мавзусидаги бошқа саволлар
- Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш - ...
- Автомобилларнинг бир қатор бўлиб ҳаракатланиши учун етарлича кенг бўлган, йўл чизиқлари билан белгиланган ёки белгиланмаган йўл қатнов қисмининг ҳар қандай бўйлама бўлаги нима деб аталади?
- Қуйидаги изоҳ қайси атамага тегишли? Техник нуқсон, ташилаётган юк, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолати, йўлдаги бирор тўсиқ туфайли хавф юзага келганда ёхуд об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатиш
- “Имтиёз” атамасига тегишли таърифни кўрсатинг
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.