Умумий қоидалар · 64-билет, 8-савол

Қуйидаги қайси таъриф N2 тоифасига тегишли?

Жавоб вариантлари

  1. Юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари.
  2. Юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
  3. Юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари.✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

Транспорт воситаларининг техник регламентга мувофиқ тоифаланишига кўра: N1 — энг катта вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари; N2 — энг катта вазни 3,5 тоннадан ортиқ, лекин 12 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари; N3 — энг катта вазни 12 тоннадан ортиқ юк автомобиллари. Шу сабабли N2 тоифасига 3-вариант тўғри келади.

«Умумий қоидалар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш