Умумий қоидалар · 48-билет, 5-савол

Агар тупроқ йўлда бевосита чорраҳа олдида тўшамали (қопламали) йўл қисми бўлса, бу уни аҳамияти жиҳатидан кесиб ўтилаётган йўл қисми билан тенг ҳуқуқли қиладими?

Жавоб вариантлари

  1. Йўқ✓ Тўғри жавоб
  2. Ҳа

Изоҳ

ЙҲҚ 1-боби 6-банди 12-тушунчасига асосан, асосий йўл — тупроқли ёки шағалли йўлга нисбатан қаттиқ қопламали (асфалт, семент-бетонли ва шунга ўхшашлар ётқизилган), кесишаётган ёки туташган йўлга нисбатан 2.1, 2.3.1 - 2.3.3 ёки 5.1 йўл белгилари билан белгиланган ёхуд ёндош туташган йўлга нисбатан ҳар қандай йўл. Иккинчи даражали йўлнинг бевосита чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.

Саволдаги белгилар

Ҳар бир белги ҳақида батафсил: нимани англатади, қаерда ўрнатилади ва ҳайдовчи нима қилиши керак.

«Умумий қоидалар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш