Умумий қоидалар · 60-билет, 1-савол

«Рухсат этилган тўла вазн» нима?

Жавоб вариантлари

  1. Аслаҳаланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган, юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови). Бир таркибда ҳаракатланаётган (тиркама ва ҳ.к.) транспорт воситаларининг рухсат этилган тўла вазнига шу таркибга кирувчи транспорт воситаларининг рухсат этилган тўла вазнлари йиғиндиси киради✓ Тўғри жавоб
  2. Транспорт воситасида ташиладиган юкнинг ишлаб чиқарган корхона йўл қўйган техник тавсифномаси сифатида белгиланадиган вазни
  3. Транспорт воситасининг ҳақиқий вазни
  4. Транспорт воситасининг юк кўтариши

Изоҳ

ЙҲҚ 1-бўлим 6-бандини 43-тушунчасига асосан, рухсат этилган тўлиқ вазн — жиҳозланган транспорт воситасининг ишлаб чиқарган корхона томонидан белгиланган юк, ҳайдовчи ва йўловчилари билан биргаликдаги энг юқори вазни (ўлчови).

«Умумий қоидалар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш