Темир йўл кесишмалари ва Автомагистраллар · 13-билет, 10-савол

Автомагистралда шатакка олишга рухсат бериладими?

Жавоб вариантлари

  1. Эгилувчан улагич билан рухсат берилади.
  2. Исталган усулда рухсат этилган✓ Тўғри жавоб
  3. Тақиқланади.
  4. 50 км/с тезлик билан рухсат этилган.
  5. Фақат қисман ортиш усули билан ёки қаттиқ улагич билан рухсат берилади.

Изоҳ

ЙҲҚ 24-боби 145-банди: Шатакка олиш қуйидаги ҳолатларда тақиқланади: рул бошқаруви ишламаётган транспорт воситаларини (қисман ортиш усули билан шатакка олиш бундан мустасно); икки ва ундан кўп транспорт воситаларини; шатакка олинган ва шатакка олган транспорт воситаларининг улагич билан бирга умумий узунлиги 20 метрдан ортиқ бўлса; ишчи тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасининг ҳақиқий вазни шатакка олган транспорт воситасининг ҳақиқий вазнининг ярмидан ортиқ бўлса (ҳақиқий вазни кам бўлган бундай транспорт воситасини фақат қаттиқ улагич билан ёки қисман ортиш усули билан шатакка олишга йўл қўйилади); икки ғилдиракли мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари билан, шунингдек, бундай мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини; йўл яхмалак, сирпанчиқ бўлган ҳолларда эгилувчан улагичда.

Йўл ҳаракати қоидаларида автомагистралларда шатакка олишга чекловлар йўқ.

«Темир йўл кесишмалари ва Автомагистраллар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш