Темир йўл кесишмалари ва Автомагистраллар · 23-билет, 19-савол

Ҳайдовчи яқинлашиб келаётган поездни ўтказиб юбориши учун «Тўхташ» ётиқ чизиғи ёки «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгисидан қандай масофада тўхташи керак?

Жавоб вариантлари

  1. 2,5 м
  2. 5 м
  3. Бевосита «Тўхташ» ётиқ чизиғи ёки белги олдида✓ Тўғри жавоб
  4. 1,5 м
  5. 10 м

Изоҳ

ЙҲҚ 18 – боби 119 – бандига асосан: Кесишма орқали ҳаракатланиш тақиқланган ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи, 2.5 йўл белгиси ёки светофор олдида, улар бўлмаганда шлагбаумга камида 5 метр, шлагбаум бўлмаганда эса биринчи темир йўл изига камида 10 метр қолганда тўхташи керак.

«Темир йўл кесишмалари ва Автомагистраллар» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш