Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш · 8-билет, 9-савол
Транспорт воситалари сунъий ёритилган туннелда ҳаракатланаётганда қандай ёритиш чироқлари ёқилиши керак?
Жавоб вариантлари
- Мажбурий тўхташ ёритгичи
- Узоқни ёритувчи чироқлар
- Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлар✓ Тўғри жавоб
- Ёритиш асбоблари ёқилмайди
Изоҳ
ЙҲҚ 23 – боби 134 – бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан: Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлнинг ёритилганлигидан қатъи назар, туннелларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларида қуйидаги ёритиш асбоблари ёқилган бўлиши керак: барча механик транспорт воситалари – узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар.
«Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Туманга қарши чироқлардан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?
- Ҳайдовчи, бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштириши мумкин бўлган узоқни ёритувчи чироқни яқинни ёритувчига қачон алмаштириши керак?
- Прожектор-фарадан фойдаланишга рухсат этилади:
- Автобусларда болалар гуруҳини ташкилий равишда ташишда қандай ҳолларда куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқиб қўйилиши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.