Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш · 24-билет, 20-савол

Куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак:

Жавоб вариантлари

  1. Барча санаб ўтилган ҳолларда✓ Тўғри жавоб
  2. Мотоцикл ва мопедларда
  3. Хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда
  4. Йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида

Изоҳ

Йўл ҳаракати қоидаларининг 138 бандига асосан, сутканинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилиши керак: транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда; йўловчиларни ташиётган автобуслар ва йўналишли транспорт воситаларида; болалар гуруҳини ташкилий ташишда; хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
механик транспорт воситаларини шатакка олишда (шатакка олиб кетаётган транспорт воситасида); кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) шароитида; мотоцикл ва мопедларда.

«Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш