Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш · 28-билет, 5-савол
Куннинг қоронғу вақтида йўлнинг ёритилмаган қисмларида ҳаракатланаётганда механик транспорт воситасининг қайси чироқлари ёқилган бўлиши керак?
Жавоб вариантлари
- Фақат узоқни ёритувчи чироқлар
- Фақат яқинни ёритувчи чироқлар
- Яқинни ёки узоқни ёритувчи чироқлар✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 23 – боби 134 – бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан: Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлнинг ёритилганлигидан қатъи назар, туннелларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларида қуйидаги ёритиш асбоблари ёқилган бўлиши керак: барча механик транспорт воситалари – узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар.
«Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Йўлнинг ёритилмаган қисмларида қоронғи вақтда тўхтаганда габарит чироқлари бузуқ бўлса:
- Орқа томондаги туманга қарши чироқлар қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин:
- Ҳайдовчи кўзи қамашган тақдирда қуйидагиларни бажариши шарт:
- Транспорт воситалари сунъий ёритилган туннелда ҳаракатланаётганда қандай ёритиш чироқлари ёқилиши керак?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.