Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш · 15-билет, 19-савол

Ҳайдовчи, бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштириши мумкин бўлган узоқни ёритувчи чироқни яқинни ёритувчига қачон алмаштириши керак?

Жавоб вариантлари

  1. Рўпарадаги транспорт воситасига 100 м қолганда
  2. Рўпарадаги транспорт воситасига 300 м қолганда
  3. Рўпарадаги транспорт воситасига 250 м қолганда
  4. Рўпарадаги транспорт воситасига 150 м қолганда, шунингдек кўпроқ масофада ҳам, агар рўпарадаги транспорт воситасининг ҳайдовчиси фаралар чироғини ўчириб ёқиб шуни зарур деб кўрсатса✓ Тўғри жавоб

Изоҳ

ЙҲҚ 23-боби 135-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига асосан, қуйидаги ҳолларда узоқни ёритувчи чироқлар ўрнига яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак: қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасига камида 150 метр масофа қолганда, шунингдек ҳайдовчи транспорт воситасининг чироқларини вақт-вақти билан ўчириб бунга зарурият борлигини билдирган ҳолларда ундан ҳам кўпроқ масофада; қарама-қарши ва бир йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўзини қамаштириши мумкин бўлган бошқа барча ҳолатларда.

«Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» мавзусидаги бошқа саволлар

Мавзунинг барча саволлари

«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.

Қўнғироқ қилиш