Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш · 22-билет, 10-савол
Куннинг қоронғи вақтида сунъий ёритилмаган йўлларда ёки етарли кўринмаслик шароитида ёнмайдиган орқа габарит чироқлари билан тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига боришга рухсат бериладими?
Жавоб вариантлари
- Тақиқланади✓ Тўғри жавоб
- Алоҳида эҳтиёткорлик билан боришга рухсат берилади
Изоҳ
ЙҲҚ 2 – боби 12 – бандининг учинчи хатбошисига асосан: тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси ( автопоезд таркибида ) носоз бўлган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда ёнмайдиган фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагич ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.
«Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш» мавзусидаги бошқа саволлар
- Куннинг қоронғи вақтида йўлнинг ёритилган қисмида аҳоли яшаш жойларида ҳаракатланаётган механик транспорт воситасида қайси чироқлар ёқилган бўлиши керак?
- Куннинг қоронғу вақтида йўлнинг ёритилмаган қисмларида ҳаракатланаётганда механик транспорт воситасининг қайси чироқлари ёқилган бўлиши керак?
- Йўлнинг ёритилмаган қисмларида қоронғи вақтда тўхтаганда габарит чироқлари бузуқ бўлса:
- Орқа томондаги туманга қарши чироқлар қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин:
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.