Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой · 53-билет, 2-савол
Йўл ўртасидаги тўхташ жойида тўхтаган шу йўналишдаги трамвайга яқинлашиб қолган ҳайдовчи нима қилиши керак?
Жавоб вариантлари
- Тўхташи, трамвай эшиклари ёпилгандан кейин ҳаракатни давом эттириши
- Трамвай тўхташ жойидан ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ўтиши
- Тўхташи, сўнг трамвай ҳаракатланганидан кейин ҳаракатни давом эттириши
- Йўл ўртасидаги тўхташ жойида турган шу йўналишдаги трамвайга келаётган ёки ундан узоқлашаётган пиёдаларга йўл бериши✓ Тўғри жавоб
Изоҳ
ЙҲҚ 17-боби 114-бандига асосан, агар йўловчиларни тушириш ёки чиқариш қатнов қисмида ёки унда жойлашган майдончада амалга оширилаётган бўлса, ҳайдовчи бекатда тўхтаган йўналишли транспорт воситаси эшиклари томон бораётган ёки ундан келаётган пиёда(лар)га йўл бериши керак.
«Пиёдалар ўтиш жойлари ва турар жой» мавзусидаги бошқа саволлар
- Транспорт воситасининг ҳайдовчиси, агар светофорнинг рухсат этувчи ёритгичи ёқилса-ю, ҳаракат йўналишининг қатнов қисмидан ўтишга улгурмаган пиёдалар бўлса, нима қилиши керак?
- Бундай вазиятда ҳайдовчи нима қилиши керак?
- Ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёдаларни ўтказиб юбориши керакми?
- Қизил автомобилнинг ҳайдовчисига шу вазиятда пиёдалар ўтиш жойи орқали ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этиладими?
«Светофор» автомактаби: Б тоифа курси — 6,5 млн сўм, 2,5 ой · Тошкентда 10 та филиал · бош офис — Миробод тумани.